Norma.uz

Бюджетдагилар учун электр ҳақи

 

Бюджет ташкилотлари учун 2018 йил 1 апрелдан электр энергияси ҳақи оширилдими?

М.Холхўжаев, бош иқтисодчи.

 

2018 йил 1 апрелдан электр энергияси тарифлари оширилди (ВМнинг 14.11.2017 йилдаги 913-сон қарорининг 1-банди «в» кичик банди). Улар Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (14.03.2018 йилдаги ­19-03-22-06-ЎзР-6-2018-сон реестр).

Электр энергияси тарифларининг янги реестри амалга киритилиши билан 29.06.2017 йилдаги 19-03-22-06-ЎзР-29-2017-сон реестр ўз кучини йўқотади.

Чунончи, уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар биринчи гуруҳдаги истеъмолчилар жумласига киритилган, сарфланган энергиянинг 1 кВт/с учун 228,6 сўм тўлайдиган бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно.

Иккинчи гуруҳдаги истеъмолчилар жумласига бир ставкали тариф бўйича электр энергияси ҳақини тўлайдиган истеъмолчилар киради, сарфланган энергиянинг 1 кВт/с учун 228,6 сўм тўлайдиган маиший истеъмолчилар бундан мустасно.

Табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилмайдиган қолган барча истеъмолчилар электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдилар (Қоидаларнинг 8-боби 1-параграфи, ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова).

Баён этилганларни эътиборга олиб, Қоидаларда белгиланган тўлов хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бюджет ташкилотлари учун электр энергияси ҳақи 2018 йил 1 апрелдан ўзгарган ва 228,6 сўмни ташкил этади.

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика