Norma.uz
Публикации
04.09.2020 Кадрлар бўлимини судга бериш
Корхонада иш ўринларини аттестациядан ўтказиш дастлаб 1994 йилда амалга оширилган, бундан кейин ҳар 5 йилда қайта аттестация ўтказилган. Ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияни расмийлаштирадиган ходимлар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг талабига кўра имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаштирувчи маълумотномани берилишини сўрашмоқда. Кадрлар бўлими иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган давр учун (1994 йилгача) бундай маълумотнома берилишини рад этаяпти. Кадрлар бўлимининг рад этиши тўғрими? Иш ўринлари аттестацияси имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотномани бериш учун ягона асос бўладими?
далее...»»
04.09.2020 Фарзанд улғайганда
Ўғлим болалигидан ногирон. У ногиронлик нафақасини олади. Отасининг вафотидан кейин боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳам олади. У бундай тўловларни неча ёшгача олиши мумкин?
далее...»»
04.09.2020 Коммунал тўловлар учун компенсация
Танишим жуда кам миқдорда пенсия олади. Шу муносабат билан коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашга қўшимча ҳақ олиш учун мурожаат қилиши мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Бадалларни унутманг
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва касаллик варақаси даврлари стажга қандай қўшилади?
далее...»»
04.09.2020 Стажга қўшилмайди
Қандай иш даврлари махсус стажга қўшилмайди?
далее...»»
04.09.2020 Истисно мавжуд
Яқинда пенсияга чиқаман. Айрим маълумотномаларнинг фақат кўчирма нусхалари мавжуд. Уларнинг Пенсия жамғармасида қабул қиладиларми ёки фақат асл нусхалари бўлиши лозимми?
далее...»»
04.09.2020 Эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар
Ташкилотимиз иммунитет танқислиги касаллигига учраган шахсларни даволайди. Фаолиятимиз старционар ўринлар, зарур тиббиёт ходимлари ва тегишли даволаш баённомаларининг мавжудлиги билан тасдиқланади. Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра иммунитет танқислиги касаллигига чалинган беморларни даволаш билан банд бўлган тиббиёт ходимлари тегишли давр учун стажни икки баравар ошириш тарзидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақли. Бироқ Пенсия жамғармаси ходимларининг тасдиқлашича, мазкур имтиёз фақат иммунитет танқислиги касаллигига чалинган беморларни даволаш билан банд бўлган тиббиёт ходимларига таcбиқ этилади. Мазкур имтиёз лаборатория ходимларининг ушбу касалликка чалиниш хатари юқори даражада бўлса ҳам уларга татбиқ этилмайди. Пенсия жамғармаси ходимлари тўғри айтишяптими?
далее...»»
04.09.2020 Расмийлаштириш вақти
60 ёшга тўлдим. Кичик фирмада ишлайман. Лекин пенсия ҳужжатларимни ҳеч расмийлаштира олишмаяпти. Қандай муддат ичида маъмурият уларни расмийлаштириши лозим?
далее...»»
04.09.2020 Квартира – ижарага
II гуруҳ ногирони – пенсионер ҳеч қаерда ишламайди, опасиникида яшайди. Бошқа даромади йўқ. Уй-жой фондидаги квартирасини жисмоний шахсга ижарага бермоқчи. Бир ойлик ижара ҳақи – 1 500 000 сўм, квартира майдони – 60 кв.м. II гуруҳ ногирони бўлган ишловчи пенсионер учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
04.09.2020 Мураккаб давр
Ҳозирги пайтда пенсияга оид қонун ҳужжатларида ногиронга, болалигидан ногирон бемор болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган кекса кишиларга қаралган даврлар стажга қўшилиши мумкинлиги назарда тутилган. Бунинг учун нималар зарур бўлиши ҳақида «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириб беради.
далее...»»
04.09.2020 Селекциядаги ўйинлар ёхуд келажакда дурагай сотадиган давлатларга қарам бўлиб қолмаймизми?
Дурагайлар тез тайёр бўлади Бебаҳо генофонд сақланса, иқлим ўзгариб, дунёда қурғоқчилик бўлганда ҳам аҳолини боқа оламиз Маҳаллий навларимиздан ажралиб, қашшоқ бўлиб қолмайлик Жуда кўпчилик ёшлигидаги олма, нок, помидор, ҳатто пиёзнинг қанчалар ширин бўлгани ҳақида кўп эслайди. Ҳозирда расталарни безаган йирик олмалар, ёшликдаги майда, балки қурт тушган олма мазасини бермаслиги ҳаммага аён. Шу Ўзбекистон, шу деҳқонлар ва шу тупроқ. Хўп, унда йиллар ўтиб, нима ўзгарди?
далее...»»
04.09.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Президентнинг 6.07.2020 йилдаги ПФ-6019-сон Фармони билан рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
04.09.2020 Божхоначилар экспортчилар хизматида
Пандемия шароитида божхона хизмати ходимлари экспорт-импорт операцияларини соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан амалга ошириб келмоқда. Божхона расмийлаштирувлари тўғри йўлга қўйилгани сабабли товарларнинг республикамиз божхона чегара постлари орқали кириб келиши ва чиқиб кетиши бир зумга ҳам тўхтагани йўқ.
далее...»»
04.09.2020 II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади
Солиқ тўловчилар 2020 йилнинг 15 ва 20 июлигача фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ярим йиллик учун ҳисобот топширишлари керак. Аввалбошдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаган, жорий йилнинг ўртасида эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган корхона қандай қилиб ҳаммасини тўғри ҳисоблаши ва солиқ ҳисоботини тўлдириши мумкин?Вuxgalter.uzтавсияларидан фойдаланинг.
далее...»»
04.09.2020 Аудиовизуал асарларни тайёрлашга лицензия керакми?
Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ҳозирги кунда лицензия олиш талаб этиладими?
далее...»»
04.09.2020 Жисмоний шахсларга Интернет хизматларини кўрсатишда ЭҲФ
Айланмадан олинадиган солиқ тўлайдиган корхона интернет хизматлари (хостинг, домен) билан шуғулланади. Юридик шахслар билан шартномалар тузилади ва ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилади. Жисмоний шахслар эса сайтга кириб, хизматни ҳамда мазкур хизмат тарифини танлайдилар, сўнгра оммавий оферта шартномасини шакллантирадилар ва «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадилар. Оммавий оферта асосида интернет хизматларидан фойдаланадиган ва ушбу хизматлар учун «Payme» тизими орқали тўловни амалга оширадиган жисмоний шахсларга ЭҲФ тақдим этиш лозимми?
далее...»»
04.09.2020 Беғараз молиявий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби
ННТ хорижий валютада беғараз молиявий ёрдам олди. ННТнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларида хорижий валютадаги беғараз молиявий ёрдамни қайси курс бўйича акс эттириш лозим?
далее...»»
04.09.2020 Солиқ ҳисобида АВ амортизацияси
Корхона бухгалтерия ҳисоби мақсадларида (шу жумладан МҲХСни қўллаш мақсадларида) турли ставкаларни: СКда белгиланганидан паст, шунингдек айрим ҳолатларда – СК бўйича ставкалар юқори ставкаларни қўллайди. Фойда солиғини ҳисоблашда амортизация бўйича чегириладиган харажатлар қисмида корхона барча АВ умумий суммасини солиштиради: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби бўйича амортизация. Бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммаси солиқ ҳисобидан кам бўлганлиги учун корхона бухгалтерия ҳисоби бўйича амортизация суммасини чегириб ташлайди. Жами суммаси СКда белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан ошмайдиган барча асосий воситалар бўйича амортизация суммасини чегириб ташлаш мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 «Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» газеталарида эълон қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати 2020 йилнинг II чорагида

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати


далее...»»
04.09.2020 ЎзР ДСҚнинг «Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати


далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика