Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 44 / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Бюджет жараёнида нималарни ўзгартириш таклиф қилинмоқда

 

Молия вазирлиги томонидан «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Хусусан, МЖТКни 175-7-модда билан тўлдириш режалаштирилмоқда, унга кўра бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинади. Бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Ҳисоб палатаси зиммасига юкланади.

Бюджет кодексига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига берилган ваколатларга тааллуқли моддаларга ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, улар Қорақалпоғистон бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлайди.

29-моддага Молия вазирлиги ваколатларига тааллуқли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Улар ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш босқичларини, бюджет сўрови услубиятидан фойдаланишни ва Халқаро Валюта Жамғармасининг бошқа тавсияларини амалга оширишни тартибга солади.

Солиқ кодексига мувофиқ янги таҳририда Давлат ва маҳаллий бюджетлар улар ҳисобидан шакллантириладиган солиқлар турлари аниқлаштирилган.

Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия қабул қилиниши муносабати билан Бюджет кодексига янги бюджет тақвими киритилмоқда, бюджет сўровларини тақдим этиш муддатларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика