Norma.uz

Чин ўлкасида қандай пенсия олишади

 

Деярли бутун дунё мамлакатлари ҳукуматлари кекса фуқаролар пенсия тўловларини олишлари ҳамда турли имтиёз ва устамаларга эга бўлишлари ҳақида қайғурмоқда. Хитойда кўпчилик кексалар умуман пенсия олмайдилар, улар вояга етган фарзандларининг боқишига умид қиладилар ёки бошқа усулларни қўллаб, кун кечирадилар. 

 

Хитойда пенсия эркакларга 60 ёшдан, аёлларга эса 55 ёшдан кейин берилади, бироқ айрим ҳолатларда олдинроқ ҳам пенсияга чиқиш мумкин. Бу меҳнат шароитига, иш стажига ва ишнинг оғир-енгиллигига боғлиқ бўлади.

Биринчи навбатда, давлат тузилмаларида ва корхоналарида ҳамда саноат тармоқларида ишлаган фуқаролар пенсия олишга умид боғласалар бўлади, илгари фақат ушбу тоифадагиларга қандайдир тўловлар ҳам берилган.

Хитойдаги бундан бошқа кексалар давлатдан ҳеч қандай пулларга умид боғламас эди, улар ўз кучларига, гарчи етарлича фойда келтирмаса-да, томорқаларидаги ҳосилга умид қилишларига тўғри келади ва, албатта, вояга етган болаларига суянадилар.

Хитойда азалдан кекса қариндошларга ғамхўрлик қилиш ҳурматга лойиқ бўлганлиги сабабли, айнан шу орқали кексалар яхши ҳаёт кечиришган, ҳозирда ҳам шу анъана давом этмоқда.

Ўтган асрнинг 70-йилларида молиявий ёрдамдан буткул маҳрум бўлган деҳқонлар анча қийин аҳволда қолганлар, лекин XXI асрга келиб ҳолат анча яхшиланган. Давлат ислоҳотлар жараёнида пенсиянинг энг кам миқдори, тахминан 618 юань бўлишига қарамасдан пенсия оладиган фуқаролар сонини оширди, бунда ойига 8–15 доллар оладиган қишлоқда яшайдиганлар ҳисобга олинмаган.

Хитойда ягона пенсия тизими мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳамда ижобий натижа берган ислоҳотларга қарамасдан, ҳанузгача Хитойдаги кексаларнинг ярмига яқини ҳукуматдан ҳеч қандай ёрдам олмайди. Тизим ишончни оқламади ва узоқ вақт самарали ишлай олмади.

Хитойдаги ишчилар келгусидаги пенсияларини таъминлаш учун 12% миқдорида ажратмалар қиладилар, бироқ ишчиларнинг ўзлари даромадларидан 4%ни ажратишларига тўғри келади, қолган 8%и иш берувчилар томонидан тўланади.

Баъзида ташкилотлар келгусида пенсияга чиқадиган кекса ходимларни таъминлаш учун бундай ажратмаларни ўзлари жамғарадилар. Хитойдаги турли провинцияларда турли меҳнат бюролари пулларни ўзлари ҳам тасарруф этишлари, уларни бизнесга ёки қимматли қоғозларга тикиш орқали маблағларини кўпайтиришлари мумкин.

Ҳудудга қараб, кексалик пенсияси турли миқдорларда бўлиши мумкин, бу иш жойи ва яшаш жойига ҳам боғлиқдир. Шаҳарда яшовчиларга, айтайлик, ҳудуд ёки провинция бўйича ўртача иш ҳақининг 20%и миқдорида тўлов тўланади, қишлоқда яшовчилар эса 10%дан кўп бўлмаган тўловга умид қилишлари мумкин. Бу ҳолат қишлоқдаги ходим ҳеч қандай бадаллар тўламаслиги билан боғлиқ бўлиб, натижада меҳнат борасида пенсия тўловларини олмайди. Пенсия миқдори турли омилларга, масалан, яшаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига; иш стажига (ҳеч бўлмаганда 15 йил); касбига; ўртача иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлади.

Бошқа омиллар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, улар келгусидаги пенсияга таъсир кўрсатади, чунки бутун мамлакатда ҳеч қандай умумий энг кам иш ҳақи белгиланмаган, шу сабабли Хитойда ўртача пенсия қанча эканлигини айтиш қийин бўлади. Бу рақамлар 600 юандан 2 400 юангача, айрим ҳолатларда атиги 50 юань бўлиши мумкин. Мамлакатда пенсионерлар учун имтиёзли тоифалар ва устамалар назарда тутилмаган.

 

Манба: https://visasam.ru

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 368 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика