Norma.uz

Ярим кун ҳисобга олинмайди

 

Мусиқа билим юртини тамомлаганимдан кейин 1996 йилдан бошлаб театрда балет артисти бўлиб ишлайман. 2012 йилда оилавий шароитим туфайли 8 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлганман. 2016 йилда ишдан узилмаган ҳолда маданият институтига кундузги таълим шаклида ўқишга кирдим (4 йил 0,5 ставкада ишладим). Ўқишни тугатгач, 2020 йилда тўлиқ ставкага ишга ўтдим. Менга ана шу тўрт йил имтиёзли пенсияни ҳисоблаш учун стажга киритилмаслигини тушунтириб беришди. Шу тўғрими? 

 

– Ҳа, шундай. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига Рўйхатларда кўзда тутилган ишларни бажаришда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар эга.

Тўлиқ иш куни давомида бандлик деганда Рўйхатларда кўзда тутилган ишларни тегишли ишлаб чиқариш тармоқларида, иш вақти аттестациясига мос келувчи шартларда, қонунчилик билан белгиланган иш вақтининг камида 80% билан банд бўлиш тушунилади (Низомнинг 6 ва 7-б., АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқишда бир истисно мавжуд: 1-сон Рўйхатнинг «Учувчи ва синовчи учувчи таркибнинг ишчилари» III-қисм ва «Спортчилар» VII-қисм ҳамда 3-сон Рўйхатнинг «Ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колониялар ўқитувчилари» VII-қисм ва «Ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари» VIII-қисмлар бундан мустасно.

1-сон Рўйхатнинг IV ва V қисмларида назарда тутилган балет артистлари юқорида айтиб ўтилганлар қаторига киритилмаган.

Прочитано: 166 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика