Norma.uz

Солиқ тўланган бўлса...

 

Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ишлаган даврлари стажга қўшиладими?  

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси яқинда «к» банд билан тўлдирилди (15.02.2023 йилдаги ЎРҚ-817-сон), унга мувофиқ озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса умумий иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Муассаса маъмурияти маҳкумнинг жазони ўташи даврида солиқ тўланганлиги ҳақидаги маълумотномани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинишидан камида 3 иш куни олдин) электрон тарзда юборади.

Маълумотнома жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинаётганида маҳкумга қоғоз шаклида берилади (Жиноят-ижроия кодексининг 96-м., 25.04.1997 йилдаги 409-I-сон ЎРҚ билан тасдиқланган).

Прочитано: 180 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика