Norma.uz

Дастур ҳисоблайди

 

Ўртача ойлик иш ҳақи қандай шаклланади ва уни мустақил аниқлаш мумкинми? 

 

– Ўртача ойлик иш ҳақини ўзимиз аниқлашимиз осон бўлмайди.

Биринчидан, ўтган йиллардаги иш ҳақини пенсия тайинлаш кунидаги иш ҳақи даражасига етказиш мақсадида пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаш тартиби Низомга (8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚ билан тасдиқланган) иловада келтирилган.

Иккинчидан, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-м. 1-қ.). Бошқа вариантлар билан солиштирганда каттароқ бўладиган охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилни аниқ белгилаш математик жиҳатдан жуда мураккабдир.

Тегишинча, бундай ҳисоб-китоблар Пенсия жамғармасининг махсус дастурий таъминотлари орқали амалга оширилади.

 

Прочитано: 339 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика