Norma.uz

Фақат ишончнома бўйича тўланади

 

Онам ҳозир катта қизи (опам) билан Россияда яшайди. У қайтиб кела олмайди, сабаби ётиғлиқ бўлиб қолган, юролмайди. Мен болаликдан ногиронман. Айни пайтда онам пенсиясини (ўзимизда, жамғариб бориладиган ҳисобварақдаги) менга ўтказиб бермоқчи бўляпти. Бу ерга келиш имкони бўлмаса, буни қандай амалга ошириш мумкин? 

 

– Саволда қандай пенсия ҳақида гап кетаётганини аниқлаштириб олиш лозим. Қуйидаги икки турдаги пенсия мавжуд: давлат пенсияси ва жамғариб бориладиган пенсия.

Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 52-м.).

Шунингдек пенсия ишончнома бўйича ишончли вакилга тўланиши мумкин (Низомнинг 147-б., 13.10.2022 йилдаги 582-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Пенсионер доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда давлат пенсиясини тўлаш тўхтатилади (592-сон Низомнинг 158-б.).

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Халқ банки филиали томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан амалга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бевосита ШЖБПҲ эгаларига, улар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирда амалга оширилади (21.12.2004 йилдаги 595-сон ВМҚга 3-илова 18-б.).

Прочитано: 231 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика