Norma.uz

Қайта ҳисоб-китоб қилинади

 

II гуруҳ ногирониман, бироқ ишлашда давом этмоқдаман. Ногиронликни 4 йил олдин олганман. Ишлайдиган шахсларга ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоб-китоб қилиш берилиши ҳақида эшитдим. Бунинг учун нима қилиш керак?  

 

– Ҳақиқатан ҳам, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (26.10.2022 йилдаги ЎРҚ-795-сон).

Ҳужжатга мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади (Қонуннинг 37-м. 5-қ.).

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (Қонуннинг 49-м. 2-қ.).

Тегишинча, сиз пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза билан Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

 

Маълумот учун!

Меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган тақдирда пенсия қайта тиббий кўрикдан ўтказилган ОЙНИНГ ОХИРИГАЧА, бироқ ногиронлик белгиланган КУНДАН ортиқ бўлмаган муддатга тўланади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 335 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика