2021 йилдан бери пенсиядаман. Менга пенсияни тўғри расмийлаштирилганлигини билиш учун қаерга (қайси мустақил ташкилотга) мурожаат қилсам бўлади?
– Сиз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – Тошкент шаҳар Пенсия жамғармасининг юқори органига ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижроия аппаратига мурожаат қилишингиз мумкин.
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин (Қонуннинг 48-м.).