Norma.uz

Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматлари навбатсиз кўрсатилади

 

Президентнинг 27.02.2023 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-74-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат муҳтож шахсларни хорижий технологиялар асосида тайёрланган сифатли оёқ протез-ортопедия буюмлари, шу жумладан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминлашни назарда тутмоқда.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинади. Тиббий хулоса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади. Шунингдек улар давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

2023 йил 1 майдан бошлаб тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади, жумладан:

• стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади;

• болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаларнинг ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши асосли эканлигини аниқлаш мақсадида уларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг йўлланмасига асосан қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартиби бекор қилинмоқда.

«Юридик ёрдам» ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга адвокатлар томонидан бепул ёрдам бериш (pro bono) учун мурожаатларни қабул қилувчи бўлим яратилади. Бунда, адвокатлар томонидан ихтиёрий бепул юридик ёрдам тўғрисида ҳисобот талаб қилинмайди.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Махсус педагогика, дефектология» магистратура мутахассисликлари бўйича давлат олий таълим муассасаларига қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

 

Собир Нурбердиев. 

 

Маълумот учун!

ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ тўлови ҲИСОБИ давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.

Прочитано: 168 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика