Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 06 / Кадрлар бўлими

Компенсация тўланадиган, фойдаланилмаган таътил кунлари сонини аниқлаш

 

Ходим 2022 йил 10 ноябрда ишга қабул қилинган эди, 2022 йил 21 декабрда эса у ишдан бўшатилди. Меҳнат шартномасига мувофиқ, таътилнинг давомийлик муддати 15 кунни ташкил этади. Мазкур ҳолатда кадрлар бўлими билан баҳс юзага келди: бухгалтерия ходим учун тегишли компенсацияни 1 ой учун ҳисоблайди, бунинг сабаби 10 ноябрдан 10 декабргача – 1 та тўлиқ ой, 11 декабрдан 21 декабргача бўлган кунлар эса ҳисобга олинмайди, чунки у 15 кундан кам. Натижада, фойдаланилмаган таътил учун компенсация 1 кун учун тўлаб берилиши лозим: 15 / 12 х 1 = 1,25 (бутун сонга яхлитланади).

Кадрлар бўлими эса ноябрь ойи учун 15 кундан ортиқ, декабрь ойи учун 15 кундан ортиқ, ҳар бир ой учун жами 1,25 кундан – 2,5 кунлик таътил кунларини ҳисоблайди, уларни 3 кунга яхлитлайди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация 3 кун учун тўланиши лозимлигини тасдиқлайди.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ушбу вазиятда неча кун учун тўлаб берилиши керак?

 

– Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.). Яъни, иш ойлари календарь ойи бўйича эмас, балки ойнинг 1-санасидан охирги санасигача, ходимнинг иш ойлари эса, у ишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобга олинади. Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК ­107-м.). Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-м.).

Сизнинг вазиятингизда ходимнинг тўлиқ ишлаган ойи – бу 2022 йил 10 ноябрдан 9 декабргача. 10 декабрдан 21 декабргача – 12 календарь кун, шунинг учун бу кунлар чиқариб ташланади.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация 1 кун учун тўланади:

15 / 12 х 1 = 1,25, 1 кунга яхлитланади.

 

Азизахон Тошхўжаева, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 353 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика