Ўғлим болалигидан ногирон. Даромад солиғи бўйича имтиёзга эга эдим. Бироқ бухгалтер ушбу имтиёз ногирон фарзандим 18 ёшга тўлгунга қадар амал қилишини, энди ойлигимдан солиқ тўлиқ ушлаб қолинишини айтди.
Шу тўғрими?
– Йўқ, тўғри эмас. Қонун ҳужжатларида 3 турдаги терминологиядан фойдаланилади:
• 18 ёшдан катта болаликдан ногирон шахслар;
• 18 ёшга тўлмаган болаликдан ногиронлар;
• ОИВ-инфекцияси келтириб чиқарадиган, ёки ҳаётига хавф туғдирадиган, шунингдек сурункали ривожланиб борадиган ноёб (орфан) касалликлар билан оғриган 18 ёшгача бўлган шахслар.
Бунда қуйидагиларга нафақа тайинланади:
• болаликдан ногиронлиги бўлган, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, – I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган муддатга;
• болалигидан ногиронлиги бўлган болага 18 ёшга тўлгунга қадар – тиббий хулоса берилган муддатга;
• ОИВ инфекциясига чалинган ёки орфан касалликлари билан оғриган 18 ёшгача бўлганлар – 18 ёшга тўлгунларига қадар бўлган муддатга (Низомнинг 2, 9-б., 7.04.2011 йилдаги 107-сон ВМҚга 1-илова).
Солиқ кодексининг 380-моддаси 7-бандида ЖШДСдан қисман озод қилиш бўйича бирор-бир муддатлар кўрсатилмасдан «болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар» умумий тушунчаси ишлатилган. Ушбу тоифага болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан катта шахслар ҳам, 18 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳам киради.