Стаж ҳисобга олиниши учун исталган ишда ишлаш мумкинми?
– Ҳа, албатта. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
а) фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у:
• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган;
• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр (Низомнинг 27-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова).