Офицернинг аёлиман. Эрим ҳарбий хизматни ўтаган жойларнинг ҳаммасида ҳам ишга жойлаша олмаганман. Ҳозир иш стажим жами 5 йил, ўзим 50 ёшдаман.
Ҳарбий хизматчиларнинг аёллари учун пенсияга чиқишда бирор-бир имтиёзлар мавжудми?
– Афсуски, сизнинг ҳолатда мавжуд 5 йиллик стаж пенсия олиш ҳуқуқини бермайди, бунинг учун умумий 7 йиллик стажга эга бўлиш лозим. Шунда сиз ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган даврни стажга қўшиш имконига эга бўлардингиз (Қонуннинг 8-м., 37-м. «з» к. б.).
Таъкидлаб ўтаман, ҳозирги пайтда жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўлаш йўли билан стажга эга бўлиш имконияти пайдо бўлди.
Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун ПЖга ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга (592-сон Низомнинг 46-б.).
Маълумот учун!
ЖШШИР мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга ЖШШИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҲИСОБГА ҚЎЙИЛИШИ ШАРТ.
Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.