Norma.uz

Ишлайдиган пенсионерлар учун

 

Ҳозир I ва II гуруҳ ногиронлиги бор пенсионерларнинг пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин деб эшитдим.

Шу тўғрими? 

 

– Пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи қўшимча ҳужжатларни (иш стажи ва пенсия тайинлангунига қадар иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни) тақдим этганда, ногиронлик гуруҳи, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзоларининг сони, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарган тақдирда, даромадлар ҳам индексацияланади ва пенсиялар қайта ҳисоб-китоб қилинади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсияни қайта ҳисоб-китоб қилишга келсак, ишлайдиган пенсионерга пенсия тайинлангандан кейин орттирган иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, 2 йилда 1 марта қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Бунда фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган ёшга нисбатан зарурий бўлган стаждан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади (Қонуннинг 17-м.).

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин (Қонуннинг 49-м.).

Прочитано: 165 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика