Norma.uz

Ёш имтиёзга таъсир кўрсатмайди

 

Ўғлим болалигидан ногирон. Даромад солиғи бўйича имтиёзга эга эдим. Бироқ бухгалтер ушбу имтиёз ногирон фарзандим 18 ёшга тўлгунга қадар амал қилишини, энди ойлигимдан солиқ тўлиқ ушлаб қолинишини айтди.

Шу тўғрими? 

 

Йўқ, тўғри эмас. Қонун ҳужжатларида 3 турдаги терминологиядан фойдаланилади:

• 18 ёшдан катта болаликдан ногирон шахслар;

• 18 ёшга тўлмаган болаликдан ногиронлар;

• ОИВ-инфекцияси келтириб чиқарадиган, ёки ҳаётига хавф туғдирадиган, шунингдек сурункали ривожланиб борадиган ноёб (орфан) касалликлар билан оғриган 18 ёшгача бўлган шахслар.

Бунда қуйидагиларга нафақа тайинланади:

• болаликдан ногиронлиги бўлган, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, – I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган муддатга;

• болалигидан ногиронлиги бўлган болага 18 ёшга тўлгунга қадар – тиббий хулоса берилган муддатга;

• ОИВ инфекциясига чалинган ёки орфан касалликлари билан оғриган 18 ёшгача бўлганлар – 18 ёшга тўлгунларига қадар бўлган муддатга (Низомнинг 2, 9-б., 7.04.2011 йилдаги 107-сон ВМҚга 1-илова).

Солиқ кодексининг 380-моддаси 7-бандида ЖШДСдан қисман озод қилиш бўйича бирор-бир муддатлар кўрсатилмасдан «болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар» умумий тушунчаси ишлатилган. Ушбу тоифага болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан катта шахслар ҳам, 18 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳам киради.

Прочитано: 247 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика