Norma.uz

Учувчилар эътиборига

 

Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларга хизмат муддатини ҳисоблашда қандай даврлар киритилади? 

 

– Учувчилар ва синовчи учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган иш стажини ҳисоблаш тартиби 592-сон Низомга 4-иловада келтирилган.

Ушбу Тартибдан айрим бандларини келтириб ўтамиз. Масалан, учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

1) самолётларда учишларнинг ҳар 20 соати (2-4-бандларда назарда тутилган ишлар ва учишлардан ташқари) – белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади;

2) вертолётларда, махсус қўлланиладиган авиациядаги (санитария парвозлари, авиакимё ишлари, аэрофотосъёмкалар, патруллик қилиш, атмосферани текшириш ва ишларнинг бошқа турлари), чет эл ҳаво кемаларини кузатиб борувчи гуруҳ таркибидаги лавозимларда (бошловчи сифатида), командирлик-учувчи ва инструкторлик таркибидаги лавозимларда, шу жумладан, авиациянинг учувчилар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш олий ва ўрта таълим муассасаларида учишларнинг ҳар 12 соати – белгиланган хизмат муддатининг бир ойига ўтади;

3) авария-қутқарув (қидирув-қутқарув) ҳаво кемалари экипажи таркибида бир йил ишлаш – белгиланган хизмат муддатининг бир ярим йилига ўтади;

4) «Ватанпарвар» ўқув ва спорт авиацияси ташкилотларининг учувчилар таркибидаги лавозимларда бир йил ишлаш, тайёргарликнинг ўқув-учиш режасини бажарган тақдирда – белгиланган хизмат муддатининг 1,5 йилига, мураккаб ва олий пилотаж элементларини бажарган тақдирда эса – 2 йилига ўтади.

 

Прочитано: 209 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика