Болалигидан ногирон фарзандим бор, нафақа олади. Бундай фарзанднинг онаси ҳеч қаерда ишламасдан боласини парваришлайдиган бўлса, унга ҳар ойда 500 000 сўм берилиши керак деб эшитдим.
Қаерга мурожаат қилишим керак?
– Сизнинг болангизнинг касаллик ташхиси Ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача бўлган болалар касалликлари рўйхатига (17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон Фармон билан тасдиқланган) киритилган бўлса, парваришлаш нафақасини расмийлаштириш учун сиз давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга мурожаат қилишингиз лозим. Нафақа Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.