Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 23 / Амалий бухгалтерия

Турпакет: бухгалтерия ўтказмаларини расмийлаштириш

 

Туристик фирма бўлмиш корхонани туристик хизматлар кўрсатишда бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлиши қизиқтиради. Масалан, туристик фирма туристик хизматлар (меҳмонхонада туриш, темир йўл чиптаси ва бошқалар) учун ҳақ тўлади. Турпакет шакллантирилган ва сотилган.

Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? Тур жисмоний шахсга сотилганда ўтказмалар қандай ва юридик шахсга сотилганда қандай бўлади?

 

– Турпакет қийматини шакллантириш ва уни реализация қилишдан олинган даромадни эътироф этишда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденция

 

дебет

 

кредит

 

Отелда яшаш, авиаташув, трансфер, виза, суғурта, экскурсия дастури бўйича харажатлар акс эттирилди

 

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Туристик фирманинг ишлаб чиқариш фаолиятига тааллуқли бўлган ижара ва хизматлар бўйича харажатлари акс эттирилди

 

2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6910 «Тўланадиган оператив ижара»

Кирувчи ҚҚС акс эттирилди

 

4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6910 «Тўланадиган оператив ижара»

Ишлаб чиқаришдаги ходимларга иш ҳақи ҳисобланди

 

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ ҳисобланди

 

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

 

Умумхўжалик харажатлари маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари»

 

Туристик хизматлар кўрсатилишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Мижоз турни сотиб олганда у ҳали фойдаланмаган ҳисобланади, бунда корхона тур сотилиши билан уни реализация қилишдан олинган даромадни тан олиши мумкин эмас. Мижоз томонидан тур хариди учун ҳақ тўланиши олдиндан тўлов ҳисобланади. Туроператор сайёҳга турга киритилган барча хизматлар ҳақиқатда кўрсатиб бўлинганидан кейингина даромад тан олиниши лозим. Реализация қилинган тур таннархи ҳам шу пайтда ҳисобдан чиқарилади. ЭҲФ ҳам ўшандагина расмийлаштирилади. Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденция

 

дебет

 

кредит

 

Мижоз томонидан тур учун тўлов тўланганлиги акс эттирилди:

 

 

 

Пул ўтказиш йўли билан

 

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»;

 

6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

нақд пулда

 

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»;

 

пластик карта орқали

 

5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»

 

Турпакет таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

 

Турпакетни реализация қилишдан олинган даромад тан олинди

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бўнак ҳисобга олинди

 

6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 Харидор юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланишидан қатъи назар, бухгалтерия ўтказмалари бир хил бўлади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1032 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика