Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 23 / Солиқ солиш

«Соғлом турмуш тарзи» йиғимини тўлаш муддатлари

 

2021 йил 1 июндан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мажбурий йиғимни тўлайдилар. «Соғлом турмуш тарзи» платформаси шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган ушбу маблағлар бир суткада 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришга сарфланади. 

Янги йиғим қандай ҳисобланиши ва тўланиши ҳақида ДСҚдан аниқлаштирдик.

 

Йиғим аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилишга йўналтирилган Вазирлар Маҳмасининг 28.04.2021 йилдаги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сон қарорига мувофиқ жорий этилган.

Тўлов суммаси алкоголь (пиво, ароқ) ҳамда тамаки маҳсулотларини реализация қилиш ҳажмлари ва белгиланган йиғим миқдорларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Тартибнинг 6-б., 253-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова):

 

Маҳсулот тури

 

Йиғим миқдори

 

Пиво

 

500 сўм/ 1 дал учун

 

Ароқ

 

500 сўм/ 1 дал учун

 

Сигарет

 

500 сўм/ 1 000 дона

 

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай:

● йиғимни ҳисоблаб чиқаришлари ва Соғлом турмуш тарзи» платформаси шахсий ғазна ҳисобварағига тўлашлари (Тартиб 8-б.);

● ҳисоботни солиқ органларига топшришлари шарт (Тартиб 9-б.).

Ҳисоб-китобнинг электрон шакллари ва тўлов топшириқномаларини шакллантириш учун махсус созламалар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида июнда пайдо бўлади.

Биринчи марта 2021 йил 10 июлга қадар йиғимни тўлаш ва у бўйича ҳисоботни топшириш зарур.

Ўзгартиришлар Фойда солиғи ҳисоб-китобига дахл қилади. «Соғлом турмуш тарзи» платформаси учун йиғимлар СКда белгиланган тартибда фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар тоифасига киритилади (Тартиб 10-б.).

Солиқ органлари йиғим тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши, шунингдек ушбу тўловларнинг солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкасида ҳисоби акс эттирилиши устидан назорат қилади (Тартиб 12, 13-б.).

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 379 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика