Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 23 / Солиқ солиш

Қўшимча солиқ ҳисобланмайди

 

Улгуржи савдо билан шуғулланадиган корхона 2019 йилда қайта сотиш учун товар импорт қилди. Божхонада расмийлаштиришда 20%ли ставка бўйича ҚҚС тўланган ва ушбу сумма ҳисобга олинган. Мазкур товарни реализация қилмоқчимиз, бироқ энди ҚҚС ставкаси 15%ни ташкил этади. Товарни реализация қилиш чоғида ҚҚС суммаси импорт қилишда ҳисобга олинган суммадан камроқ бўлмоқда.

Мазкур ҳолатда ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши ёки ҚҚС қўшимча ҳисобланиши керакми? 

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.).

Сиз товарни импорт қилишдаги ва кейинчалик реализация қилишдаги ҚҚС ставкаси ёки суммасини эмас, балки ҚҚС бўйича солиқ базасини солиштиришингиз лозим. Импорт қилишда ҳисобланган солиқ базаси реализация қилиш чоғидаги солиқ базасидан паст бўлмаса, ҚҚС қўшимча ҳисобланмайди. Паст бўлганда эса солиқ базасидаги фарқ суммасига қўшимча ҚҚС ҳисоблашингиз ва ўз маблағларингиз ҳисобидан бюджетга тўлашингиз керак.

Эслатиб ўтамиз! Импорт чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси товарларнинг божхона қиймати, божхона божи ҳамда импорт қилишда тўланган акциз солиғи йиғиндисидан иборат.

Прочитано: 280 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика