Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 23 / Бухгалтерга ёрдам

Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай ўтказилади

 

 

Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта корхоналар бошқа корхонага қўшилган ҳолда алоҳида юридик шахс сифатида мавжуд бўлишни тўхтатадилар. Ушбу бошқа корхонага ўз фаолиятини тугатган юридик шахсларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилади (ФК 50-м.; 23-сон БҲМС 5-б., АВ рўйхат рақами 1484, 27.06.2005 й.).

 

Компаниянинг қайта ташкил этилиши таъсисчилар қарори билан ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколатли бўлган орган қарори билан амалга оширилади. Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тугатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади (ФК 49-м.; 23-сон БҲМС 8-б.),

 

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳаракатлар кетма-кетлиги

Ҳаракат

 

Ким содир этади

 

Муддатлар

 

Календарь графиги мисоли

 

Қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши


Мулкдорлар


Мулкдорларнинг қарори бўйича


29.11.2020 й.


Манфаатдор шахсларни қайта ташкил этиш бошланиши тўғрисида хабар қилиш


Қайта ташкил этишда иштирок этадиган ҳар бир корхона


Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида


30.11.2020 й.


ОАВда ёки ягона давлат интерактив давлат хизматлари порталида қайта ташкил этиш бошланганлиги тўғрисида хабарни жойлаштириш


Мулкдорларнинг қарори бўйича


Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида


30.11.2020 й.


Мол-мулклар ва мажбуриятлар

инвентаризацияси

Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона


Топшириш далолатомасини тузишдан олдин


3.12.2020 й. – 29.12.2020 й.


Якуний молиявий ва солиқ ҳисоботини тайёрлаш


Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона


Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинаётган корхоналар фаолияти тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилгунга қадар


24.12.2020 й. – 29.12.2020 й.


Топшириш далолатномаларини тайёрлаш


Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона


Ҳисобот тузиш якунлари бўйича


29.12.2020 й.


Қўшиб олиш тўғрисида шартномани ва ҳуқуқий вориснинг янги таъсис ҳужжатларини тайёрлаш


Қайта ташкил этишда иштирок этаётган барча корхоналар


Аввалги босқичлар билан параллел равишда


Декабрь ойи давомида


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномаларини тасдиқлаш


Мулкдорлар


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномалари тайёрлангандан сўнг


30.12.2020 й.


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани ва топшириш далолатномаларини тасдиқлаш бўйича биргаликдаги йиғилишни ўтказиш


Мулкдорлар


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади


30.12.2020 й.


Қўшиб олишни рўйхатдан ўтказиш


Ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг ижро этувчи органи


Биргаликдаги йиғилиш ўтказилган санадан бошлаб 30 кун давомида


2.01.2021 й.


Ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг қўшиб олинаётган корхоналарнинг молиявий ҳисоботлари кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботини шакллантириш


Ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг бухгалтерияси


Қўшиб олиш рўйхатдан ўтказилгандан сўнг


2.01.2021 й.дан бошлаб


 

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишни ўтказиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш керак

 

1. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинг

Қўшиб олишда иштирок этаётган ҳар бир корхонанинг иштирокчилари (акциядорлари) йиғилиш ўтказадилар ва қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қиладилар («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 51-м.; «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 94-м.). Қарор йиғилиш баённомасида қайд этилади. Ягона иштирокчиси бўлган жамиятда қарорни ушбу иштирокчи якка тартибда қабул қилади. Таъсисчилар қарорида қуйидагиларни назарда тутинг:

● инвентаризация ўтказиш муддатлари;

● ҳуқуқий ворисга берилаётган мол-мулкни баҳолаш усули;

● соф фойдани тақсимлаш тартиби;

● ҳуқуқий вориснинг устав капиталини шакллантириш тартиби ва миқдори.

АЖ учун – қўшиб олинаётган корхоналар акцияларининг қўшиб олаётган корхона акцияларига конвертация қилиш тартиби (23-сон БҲМС 7-б.).

 

2. Манфаатдор шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилинг

Қўшиб олинаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилинган санадан бошлаб 30 кун давомида уларнинг ҳар бири ўзаро ҳисоб-китоблар мавжуд бўлган контрагентларни қайта ташкил этиш бошланганлиги ҳақида огоҳлантириши лозим (ФК 52-м.; 23-сон БҲМС 10-б. «г» к. б.).

 

Контрагентлар билан ҳисоб-китобларни, шунингдек ҳисоботни тақдим қиладиган ташкилотлар (ДСИ, жамғармалар) билан солиштиришни амалга оширинг. Солиштириш якунлари бўйича эса ўзаро ҳисоб-китоб солиштириш далолатномасини тузинг.

Бундан ташқари, қайта ташкил этиш бошланганлиги тўғрисида хабар жойлаштиринг. Буни қуйидагича қилиш мумкин:

● босма ОАВда ёки интернет–ОАВда;

● ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz).

Кредиторлар уларни огоҳлантирилган ёки эълон жойлаштирилган санадан 30 кун давомида қуйидагиларни талаб қилишлари мумкин:

● мажбуриятларни тугатишни ёки муддатидан олдин бажарилишини;

● зарарларни қоплашни (ФК 52-м.; МЧЖ тўғрисидаги Қонун 49-м., АЖ тўғрисидаги Қонун 92-м.).

 

3. Инвентаризация ўтказинг

Ҳуқуқий ворисга бериладиган активлар ва мажбуриятлар рўйхатини белгилашдан олдин инвентаризация ўтказинг. Уни қўшиб олинаётган корхоналарнинг ҳар бири ўтказиши лозим.

Инвентаризация ўтказиш муддатларини таъсисчилар қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгилайдилар.

Инвентаризация – мажбурий босқич (19-сон БҲМС 1.5-б., АВ рўйхат рақами 833, 2.11.1999 й.). У ялпи ҳолда бўлиши керак, яъни барча мол-мулкни, дебитор ва кредитор қарздорликни текшириш зарур.

Инвентаризация жараёнида ҳуқуқни ўрнатувчи ҳужжатларни, масалан, алоҳида кўчмас мулк объектларига мулк ҳуқуқини ва номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни текширинг.

Агар инвентаризация маълумотлари билан бухгалтерия ҳисоби маълумотларида тафовутлар аниқланса бухгалтерия ҳисобига зарур бўлган тузатишларни киритинг (19-сон БҲМС 5-бўлим).

Инвентаризация натижаларини топшириладиган мол-мулклар ва мажбуриятлар (инвентаризация рўйхатлари, далолатномалари) қисмида топшириш далолатномасига илова қилинг.

 

4. Қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний молиявий ҳисоботини тайёрланг

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда якуний молиявий ҳисоботни фақат қўшиб олинаётган корхоналар тузадилар. Ҳар бир қўшиб олинаётган корхонанинг фаолияти юридик шахслар ягона давлат реестрига унинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилгунига қадар давом этади. Бу пайтга қадар операциялар ҳисобини одатий тартибда юритинг. Ушбу операциялар якуний ҳисоботни тузишда ҳисобга олинади. Қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни бухгалтерия ҳисобида бошқа операцион харажатлар сифатида акс эттиринг (23-сон БҲМС 19, 24, 38-б.).

Масалан, шу вақт давомида корхона қуйидагиларни қила олади:

● товарларни ёки тайёр маҳсулотни реализация қилиши;

● етказиб берувчиларга маблағларни ўтказиши;

● харидорлардан тўловларни қабул қилиши;

● ходимларга иш ҳақини ҳисоблаши ва тўлаб бериши;

● бюджетга солиқлар ва бадалларни ўтказиши;

● қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш (масалан, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматларга тўловларни);

● АВ ва НМА бўйича амортизация ҳисоблаш.

 

Қўшиб олинаётган корхоналарда АВ ва НМА бўйича амортизацияни уларнинг фаолиятлари тугайдиган ойга қадар ҳисобланг

 

Мисол. Қайта ташкил этиш бўйича харажатларнинг ҳисобда акс эттирилиши

Қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг қайта ташкил этилаётган корхона қайта ташкил этиш бўйича қуйидаги харажатларни амалга оширди:

ОАВда қайта ташкил этиш тўғрисида эълонни жойлаштириш;

кредиторларни огоҳлантириш билан боғлиқ почта харажатлари;

ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизматларга тўлов.

Ушбу харажатларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттиринг.

 

Молиявий ҳисоботни тайёрлашда актив ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга қандай баҳода берилиши муҳим. Баҳолаш тартиби таъсисчилар қарори билан аниқланади. Ҳар хил турдаги активлар учун баҳолаш усуллари қуйидагилар бўлиши мумкин (23-сон БҲМСга илова).

Активлар турлари


Қўлланадиган баҳолаш усуллари


Бозор қиймати


Ҳақиқий қиймат


Қолдиқ қиймати


Номинал қиймат


Режа, норматив қиймат


Асосий воситалар


ҳа


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


йўқ


Номоддий активлар


ҳа


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


Капитал қўйилмалар


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


йўқ


Узоқ муддатли инвестициялар


ҳа


ҳа


ҳа


ҳа


йўқ


Материаллар


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Тугалланмаган ишлаб чиқариш


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Ўз ишлаб чиқариш ярим тайёр маҳсулотлари


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар


йўқ


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Тайёр маҳсулот


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Товарлар


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Юклаб жўнатилган товарлар


ҳа


ҳа


йўқ


йўқ


ҳа


Нақд пул маблағлари


йўқ


йўқ


йўқ


ҳа


йўқ


Пул ҳужжатлари


йўқ


ҳа


йўқ


ҳа


йўқ


Банк ҳисобрақамларидаги пул маблағлари


йўқ


ҳа


йўқ


йўқ


йўқ


Йўлдаги ўтказмалар


йўқ


ҳа


йўқ


йўқ


йўқ


Молиявий қўйилмалар


ҳа


ҳа


йўқ


ҳа


йўқ


Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар


йўқ


ҳа


йўқ


йўқ


йўқ


 

 

Ўтказилаётган активларни баҳолашда юзага келган қийматдаги барча тафовутларни бошқа даромадлар ёки харажатлар ҳисоби счётларида акс эттиринг (23-сон БҲМС 25-б.).

 

Мисол. Товарларни қўшимча баҳолашни ҳисобда акс эттириш

Таъсисчилар товарларни ҳақиқий баҳосидан 10 млн сўмга юқори бўлган бозор қиймати бўйича баҳолаш ҳақида қарор қабул қилишди.

Товарларни бозор қийматигача қўшимча баҳоланишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Дебет


Кредит


Товарларни қўшимча баҳолаш


10 000


2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»


9390-«Бошқа операцион даромадлар»


 

 

Мисол. Товарларни арзонлаштирилиши ҳисобда акс эттирилиши

Таъсисчилар товарларни баланс қийматидан 10 млн сўмга паст бўлган бозор қиймати бўйича баҳолаш ҳақида қарор қабул қилдилар.

Товарларнинг бозор қийматигача арзонлаштирилишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Дебет


Кредит


Товарларнинг арзонлаштирилиши


10 000


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»


 

Мажбуриятлар инвентаризация натижалари бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган суммада берилади. Бунда қайта ташкил этиш муносабати билан кредиторларга қопланиши керак бўлган зарарларни ҳисобга олинг (23-сон БҲМС 17-б.).

 

Ҳуқуқий ворис бўлган корхонага қайта ташкил этишда активлар ва мажбуриятларни бериш реализация ҳисобланмайди ва уларнинг чиқиб кетиши сифатида қаралмайди (СК 238-м. 3-қ.; 23-сон БҲМС 23-б.).

 

Якуний молиявий ҳисоботни тузгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисоби счётларини ёпинг. Соф фойдани таъсисчиларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан белгиланган мақсадларга йўналтиринг (23-сон БҲМС 36-б.).

Якуний молиявий ҳисобот йиллик молиявий ҳисобот учун назарда тутилган ҳажмда тузилади:

● бухгалтерия баланси – 1-сонли шакл;

● молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2-сонли шакл;

● пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот 4-сонли шакл;

● хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот 5-сонли шакл.

Кичик корхона ва микрофирмалар бухгалтерия баланси – 1-сонли шакл ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2-сонли шаклдан иборат бўлган молиявий ҳисоботни тайёрлайдилар.

Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатини илова қилинг (Қоидалар 2, 4, 5-б., 7-илова, АВ рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.).

Тушунтиришларда қуйидагиларни кўрсатинг:

● қайта ташкил этишни ўтказишнинг асосини (таъсисчиларнинг қарори);

● қайта ташкил этишда иштирок этаётган корхоналар, шунингдек ҳуқуқий ворислар тўғрисидаги маълумотлар;

● қайта ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар миқдори;

● қайта ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа воқеалар.

Ҳисоботни эса ҳисобот йили бошидан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинаётган корхонанинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилгунга қадар бўлган давр учун тузилади.

Агар молиявий ҳисобот ва топшириш далолатномаси тузилган санадан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига корхонанинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилгунга қадар яна қандайдир операциялар бўлган бўлса, улар ҳам ҳисобда акс эттирилади. Ушбу ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотни якуний молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида ёки топшириш далолатномасига аниқлаштиришларда кўрсатинг.

Ҳуқуқий ворис бўлган корхонада унга бошқа корхонани қўшиб олиш жараёнида жорий фаолият давом этади. Даромадлар ва харажатлар ҳисоби счётлари ёпилмайди. Қўшиб олинаётган корхонанинг фаолияти тугатилганлиги давлат рўйхатидан ўтказиш санасига якуний молиявий ҳисобот шакллантирилмайди. Фақатгина актив ва мажбуриятларнинг ҳажми ўзгаради (23-сон БҲМС 37-б.).

Якуний солиқ ҳисоботи солиқ даври бошидан қайта ташкил этиш якунланган кунга қадар тузилади (СК 73-м. 7-қ.). 

 

5. Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномаларини тайёрланг ва тасдиқланг

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага қуйидаги қоидаларни киритинг:

● шартнома томонлари тўғрисидаги маълумотни (қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда иштирок этаётган жамиятларнинг номлари, жамият номидан ҳаракат қилувчи ваколатли шахс тўғрисида маълумотлар, шахсда ушбу ваколатларнинг пайдо бўлиш асослари);

● қўшиб олиш тартиби ва шартлари.

Қўшиб олиш шартлари ҳуқуқий вориснинг таъсис ҳужжатларига киритиш зарур бўлган ўзгартиришларни белгилайди:

● ҳуқуқий вориснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотни;

● ҳуқуқий вориснинг қайта ташкил этилаётган жамиятларнинг устав капиталидан фарқ қилиши мумкин бўлган устав капитали миқдорини;

● ҳуқуқий вориснинг бошқарув органларини;

● ҳуқуқий вориснинг тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудитори тўғрисидаги маълумотни;

● ҳар бир жамиятнинг устав капиталидаги улушларни (акцияларни) ҳуқуқий ворисларнинг устав капиталидаги (акциялари) улушига айирбошлаш тартибини;

● ҳуқуқий вориснинг ижро органлари сайланадиган биргаликдаги умумий йиғилишининг ўтказиш муддатлари ва тартиби;

● томонларнинг жавобгарлиги;

● ҳуқуқий ворислик.

Қайта ташкил этиш жараёни якунлангандан сўнг бошқа корхоналар келиб қўшилаётган жамият уларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворисига айланади.

Топшириш далолатномаси қандай тузилади

Топшириш далолатномасида қуйидагиларни акс эттиринг:

● ҳуқуқий ворисга бериладиган ҳужжатлар рўйхати;

● якуний молиявий ҳисобот бўйича маълумотлар;

● қўшиб олинаётган корхонанинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан ҳуқуқий ворисга ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш тўғрисида тасдиқнома.

Топшириш далолатномасига қуйидаги иловаларни киритинг:

● активлар ва мажбуриятларнинг уларни топширишдан олдинги охирги ҳисобот санасидаги баҳосини акс эттирган ҳолда молиявий ҳисоботни;

● қўшиб олинаётган корхонанинг актив ва мажбуриятларининг инвентаризация далолатномалари (хатлов ҳужжатлари);

● моддий ва номоддий активлар бўйича бирламчи ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва бошқаларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари)), корхоналарни қайта ташкил этишда қабул қилиб-топшириладиган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлов ҳужжатлари);

● кредиторлик ва дебиторлик қарздорликлари расшифровкаси;

● кредитор ва дебиторларни ҳуқуқий ворисга шартномалар бўйича мол-мулк ва мажбуриятларнинг ўтказилганлиги тўғрисида ёзма хабардор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотни;

● бюджет, давлат мақсадли жамғармалари билан ҳисоб-китоблар ва бошқалар (23-сон БҲМС 10-б).

Бир сўз билан айтганда, қўшиб олинаётган корхона сақлаш муддати тугамаган барча ҳужжатларни топшириш далолатномаси бўйича бериши лозим. Қўшиб олнинаётган корхоналарнинг ҳисоб ҳужжатларини кейинги сақлаш бўйича мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга юклатилади (СК 79-м. 2-қ.),

Қўшиб олинаётган корхона фақатгина бухгалтерия ҳисоби счётлари бўйича маълумотларни эмас, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотни бериши лозим. Бу барча кредиторлар ва дебиторлар, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятларига тааллуқли бўлади (ФК 51-м. 23-сон БҲМС 11-б.).

Кредиторлар билан ишлаш, қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тайёрлаш якунлари бўйича ҳар бир қайта ташкил этилаётган корхона иштирокчилар умумий йиғилишини ўтказади, унда қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома тасдиқланади. Қўшиб олинаётган корхоналар умумий йиғилишда топшириш далолатномаларини ҳам тасдиқлайдилар (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 51-м., АЖ тўғрисидаги Қонун 94-м.).

 

6. Қайта ташкил этилаётган корхоналар иштирокчиларининг биргаликдаги йиғилишини ўтказинг

Қайта ташкил этилаётган ҳар бир корхона иштирокчиларининг йиғилиши ўтказилгандан сўнг уларнинг барча иштирокчиларининг биргаликдаги йиғилиши ўтказилади.

Уни ўтказиш муддатлари ва овоз бериш тартиби қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.

Мазкур йиғилишда топшириш далолатномалари, таъсис ҳужжатлари тасдиқланади ва ҳуқуқий вориснинг ижро этувчи органи, кузатув кенгаши сайланади.

 

 

7. Қўшиб олиш муносабати билан ҳуқуқий ворис бўлган корхонани қайта рўйхатдан ўтказинг

Қўшиб олишни давлат рўхатидан ўтказиш қайта ташкил этиш пайтидан бошлаб 30 кун ичида амалга оширилади.

АЖ қўшиб олинган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этилиши натижасида тугатилаётган АЖнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бекор қилинганидан, шунингдек у Реестрдан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади (Низом 27-б., 9.02.2017 й. 66-сон ВМҚга 1-илова ).

Давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлар порталида тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиш автоматлаштирилган тизим ёрдамида (бундан буён – тизим);

● ўзи келган ҳолда (Схема, Низомга 1-илова, 9.02.2017 й. 66-сон ВМҚга 1-илова.).

Ҳуқуқий ворис бўлган корхонани Давлат хизматлари марказида қайта рўйхатдан ўтказишда 1 БҲМ суммада давлат божини тўлаш лозим.

Юридик шахсларнинг алоҳида тоифлари учун давлат божининг юқорироқ ставкалари белгиланган:

● чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 10 БҲМ;

● суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар, бозорлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари – 4 БҲМ (Ставкалар миқдорлари 7-б. «б» к. б., «Давлат божлари тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган).

Қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни 16 иш соатидан ошмаган вақтни олади.

Агар АЖ қайта ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат органи сайтида ва АЖнинг сайтида эълон қилинади.

 

Корхонани автоматлаштирилган тизим ёрдамида қандай қайта рўйхатдан ўтказилади

Ягона давлат хизматлари портали тизими орқали қайта рўйхатдан ўтказишда «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» хизматини танланг ва «Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни қайта рўйхатдан ўтказишга ариза»ни тўлдиринг.

Аризага PDF форматдаги электрон ҳужжатларни ёки электрон нусхаларини илова қилинг:

● ҳуқуқий вориснинг таъсис ҳужжатлари – давлат тилида;

● топшириш далолатномалари – расмийлаштириш тилида.

Рўйхатдан ўтказувчи масъул ходимнинг ЭРИси билан бирга рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага ва таъсис ҳужжатларига ҳавола кўринишида хабарномани Сиз «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали, шунингдек аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича оласиз (Низом 3-боби).

 

Корхона ўзи келган ҳолда қандай қайта рўйхатдан ўтказилади

Ўзи келган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган (давлат хизматлари Маркази) томонидан амалга оширилади.

Бунинг учун рўйхатдан ўтказувчи органига асл ҳужжатларни қоғоз шаклда бир нусхада тақдим қилинг. Ҳужжатлар билан биргаликда ариза берувчи унинг шахсини (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқ.) ва ариза берувчининг ваколатини (ишончнома, шартнома, таъсисчилар қарори ва бошқ.) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади (Низом 5-боби).

Рўйхатдан ўтказувчи органга ҳуқуқий вориснинг таъсис ҳужжатлари ва топшириш далолатномаларидан ташқари қуйидагиларни тақдим қилинг:

● қайта ташкил этилаётган корхоналар таъсисчиларининг қўшиб олиш тўғрисидаги қарорлари;

● қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома;

● ҳуқуқий вориснинг устав фонди кўпайтирилган тақдирда қўшимча қўйилмалари киритилганлиги тасдиқномаси;

● давлат божи тўланганлиги тасдиғи.

АЖни қайта рўйхатдан ўтказишда улушларни ўтказишни тасдиқлаш ва устав фонди кўпайган тақдирда қўшимча ҳиссаларни тўлаш керак эмас (Низом 21-б.).

Ўзи келган тартибда рўйхатдан ўтказишга аризани қайта рўйхатдан ўтказувчи органнинг маъсул ходими тўлдиради. Уни фақатгина текшириш ва имзолаш керак бўлади. Сиз томонингиздан тақдим этилган барча ҳужжатлар (паспорт, тўловнинг тасдиғидан ташқари) сканер қилинади, тизимга киритилади ва қайтарилади.

 

Қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний ҳаракатлари

Қўшиб олинаётган корхонанинг иккиламчи ҳисобрақамлардаги пул маблағларини (агар улар мавжуд бўлса) асосий ҳисоб-китоб ҳисобрақамига ўтказинг ва уларни банк ҳисобрақами шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза асосида ёпинг.

Қўшиб олинаётган корхонанинг пул маблағларини асосий ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан ҳуқуқий вориснинг ҳисоб-китоб ҳисобрақамига ўтказинг.

Асосий ҳисоб-китоб ҳисобрақамини ёпинг.

Бунинг учун қуйидагилар талаб этилади:

● банк ҳисобрақами шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза;

● ҳуқуқий ворисни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

● бюджет олдидаги қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома (Йўриқнома 50-б., АВ рўйхат рақами 1948, 27.04.2009 й.). 

 

Банк ҳисобрақамини ёпишни қийинлаштирмаслик учун уни ёпгунга қадар солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни узинг

 

8. Ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботини шакллантиринг

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинаётган корхоналарнинг сўнггиси фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган санага ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботини топшириш далолатномалари ва қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний молиявий ҳисоботлари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда шакллантиринг.

Бунинг учун қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний молиявий ҳисоботлари ва ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботи сон кўрсаткичларини сатрма-сатр умумлаштиринг (белгиларни ҳисобга олган ҳолда алгебраик қўшиш ва айириш қоидалари бўйича).

Мазкур қоида фақат балансга тегишли. Қайта ташкил этилган корхоналарнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботлари сонли кўрсаткичлари қўшилмайди. Қайта рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ҳуқуқий вориснинг Молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботида (2-сон шакл) қайта ташкил этилган ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг даромадлари ва харажатлари акс эттирилади (23-сон БҲМС 39-б.).

Бухгалтерия дастурларида счётлар бўйича қолдиқларни киритиш учун 0000 счёти ишлатилади.

Масалан:

● Дт 5110 – Кт 0000 – ҳисоб-китоб ҳисобрақамида пул маблағлари қабул қилинди

● Дт 0000 – Кт 6310 – харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар (бўнаклар) қабул қилинди.

 

Ҳуқуқий вориснинг кириш балансига қуйидагилар киритилмайди:

қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро қарзлари, шу жумладан дивидендлар бўйича;

бир қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг бошқа қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталига молиявий қўйилмалари;

қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини характерловчи бошқа активлари ва мажбуриятлари (23-сон БҲМС 26-б.).

 

МИСОЛ. Қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро қарздорликлари мавжуд

«А» корхонанинг топшириш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилган:

«В» корхонанинг 10 млн сўмга дебитор қарздорлиги;

«В» корхонага 25 млн сўмга инвестициялар.

«В» корхонанинг топшириш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилган:

«А» корхонага 10 млн сўмга кредиторлик қарздорлик;

устав фондига «А» корхонанинг 25 млн сўмлик улуши.

«А» ва «В» корхоналарининг 10 сўмга ўзаро қарздорликлари сўндирилади ва ҳуқуқий ворис ҳисобланган «С» корхонанинг ҳисобида акс эттирилмайди, лекин топшириш далолатномаларида акс эттирилади.

«А» корхонада инвестициялар ва «В» корхона устав фондига улуш сифатида акс эттирилган, «А» корхонанинг «В» корхона устав фондига 25 млн сўмлик ҳиссаси ҳам ҳуқуқий ворис «С» корхонанинг ҳисобида акс эттирилмайди.

 

Ҳуқуқий вориснинг ҳисобида устав капиталини акс эттириш учун алоҳида тартиб назарда тутилган. Устав капиталининг миқдори қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланган.

Бунда қуйидаги вариантлар бўлиши мумкин:

● ҳуқуқий вориснинг устав капитали қайта ташкил этилган корхоналарнинг устав капиталлари суммасига тенг.

Масалан қуйидаги ҳолатни кўриб чиқамиз.

«А» корхонанинг устав фонди – 100 млн сўм, «В» корхонанинг устав фонди – 150 млн сўм, «С» корхонанинг устав фонди – 120 млн сўм.

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий ворис – «С» корхонанинг устав фонди белгиланган – 370 млн сўм.

«С» корхонанинг устав фонди аллақачон устав капитали ҳисоби счётида акс эттирилгани (120 млн сўм) сабабли бухгалтерия ҳисобида қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома бўйича «С» корхонанинг устав фонди билан унинг қайта ташкил этилгунга қадар устав фонди ўртасидаги фарқни Дт 0000 – Кт устав капиталини ҳисобга олиш счётлари (8300) – 250 млн сўм (370 – 120) ўтказмаси билан акс эттирамиз;

● ҳуқуқий вориснинг устав капитали қайта ташкил этилган корхоналарнинг устав капиталлари суммасидан кўпроқ.

Қайта ташкил этилган корхоналарнинг устав капитали суммаси билан солиштирганда ҳуқуқий вориснинг устав капиталининг ошган суммаси иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари, шунингдек қайта ташкил этилган корхоналарнинг ўз манбалари ҳисобига шакллантирилиши мумкин (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) (23-б. БҲМС 41-б.). 

 

МИСОЛ. Ҳуқуқий вориснинг устав фондини бир қисмини иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига шакллантирилиши

«А» корхонанинг устав фонди – 100 млн сўм, «В» корхонанинг устав фонди – 150 млн сўм, «С» корхонанинг устав фонди – 120 млн сўм.

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қуйидагилар белгиланган:

ҳуқуқий ворис бўлган «С» корхонанинг устав фонди – 400 млн сўм;

устав фондини 30 млн сўмга кўпайтирилиши иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига амалга оширилмоқда.

«С» корхонада бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни 


Сумма,
млн сўм


Дебет 


Кредит 


Қўшиб олинаётган «А» ва «В» корхоналар УФ суммасига тенг УФнинг бир қисми акс эттирилди (100 + 150)


250


0000


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


Иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига шакллантириладиган УФ бир қисми акс эттирилди


30


4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


 

Мисол. Ҳуқуқий вориснинг устав фонди бир қисмини қайта ташкил этилган корхонанинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига шакллантирилиши

«А» корхонанинг устав фонди – 100 млн сўм, тақсимланмаган фойда – 5 млн сўм.

«В» корхонанинг устав фонди – 150 млн сўм, тақсимланмаган фойдаси – 10 млн сўм.

«С» корхонанинг устав фонди – 120 млн сўм, тақсимланмаган фойдаси – 15 млн сўм.

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қуйидагилар белгиланган:

ҳуқуқий ворис – «С» корхонанинг устав фонди – 398,5 млн сўм;

устав фондини 28,5 млн сўмга кўпайтирилиши қайта ташкил этилган корхоналарнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига амалга оширилмоқда.

Кўрсаткич номи


Сатр коди


«А» корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«В» корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«С» корхонанинг қайта ташкил этилгунга қадар молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«С» корхонанинг қайта ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


Пассив

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўз маблағлари манбалари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Устав капитали (8300)

 

410

 

100

 

150

 

120

 

398,5

 

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (8700)

 

450

 

5

 

10

 

15

 

 

Жами

 

480

 

105

 

160

 

135

 

398,5

 

 

 

«С» корхонада бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
млн сум


Дебет


Кредит


Қўшиб олинаётган «А» ва «В» корхоналарининг УФ суммасига тенг УФ бир қисми акс эттирилди (100 + 150)


250


0000


8300-«Устав капиталини

ҳисобга олувчи счётлар»

«А» ва «В» корхоналарининг тақсимланмаган фойдаси акс эттирилди


15


0000


8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»


Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг тақсимланмаган фойдаси таъсисчилар ўртасида тақсимланди (5 + 10 + 15)


30


8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»


6610-«Тўланадиган дивидендлар»


Дивидендлар УФни кўпайтиришга йўналтирилди


28,5


6610-«Тўланадиган дивидендлар»


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


Дивидендлар кўринишидаги даромадларга солиқ ушлаб қолинди


1,5


6610-«Тўланадиган дивидендлар»


6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар»


 

ҳуқуқий вориснинг устав капитали қайта ташкил этилган корхоналарнинг устав капиталлари суммасидан камроқ.

Қайта ташкил этилган корхоналарнинг устав капиталлари суммасига нисбатан ҳуқуқий вориснинг устав капиталини камайтириш суммаси ҳуқуқий ворис ҳисобида «Ўз маблағлари манбалари» бўлимида «Қўшилган капитал» миқдорий кўрсаткичида акс эттирилади (23-сон БҲМС 41-б.);

 

Мисол. Қайта ташкил этилган корхонанинг устав капиталига нисбатан ҳуқуқий вориснинг устав фондининг камайтирилиши

«А» корхонанинг устав фонди – 100 млн сўм.

«В» корхонанинг устав фонди – 150 млн сўм.

«С» корхонанинг устав фонди – 120 млн сўм.

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий ворис бўлган «С» корхонанинг устав фонди 300 млн сўм белгиланган.

Кўрсаткич номи


Сатр коди


«А» корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«В» корхонанинг якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«С» корхонанинг қайта ташкил этилгунга қадар молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


«С» корхонанинг қайта ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботи кўрсаткичлари, млн сўм


Пассив







Ўз маблағлари манбалари







Устав капитали (8300)


410


100


150


120


300


Қўшилган капитал (8400)


420





70


Жами


480


100


150


120


370


 

 

«С» корхонада бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
млн сўм


Дебет


Кредит


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома бўйича УФ суммаси ва «С» корхонанинг қайта ташкил этилгунга қадар УФ суммаси ўртасидаги фарқ акс эттирилди (300 – 120)


180


0000


8300-«Устав капиталини

ҳисобга олувчи счётлар»

Қайта ташкил этилган «А», «В» ва «С» корхоналарнинг устав фондларининг ҳуқуқий ворис бўлган «С» корхонанинг УФдан ошган суммаси акс эттирилди


70


0000


8400-«Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар»


 

қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капитали ҳуқуқий вориснинг соф активлари суммасидан камроқ.

Бундай ҳолат ҳуқуқий ворис бўлган АЖда акцияларни конвертация қилишда юзага келиши мумкин. Соф активлар қийматининг акциялар жами номинал қийматидан ошишини 8410-«Эмиссия даромади» счётида қўшилган капитал сифатида акс эттиринг (23-сон БҲМС 42-б.). 

 

Мисол. Соф активлар қиймати ва устав капитали ўртасидаги фарқнинг ҳисобда акс эттирилиши

АЖнинг қайта ташкил этилгунга қадар устав фонди – 1 600 млн сўм.

Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий ворис бўлган АЖнинг устав фонди – 2 000 млн сўм белгиланган.

АЖ акцияларининг эмиссия қиймати – 2 500 млн сўм.

АЖда бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
млн сўм


Дебет


Кредит


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома бўйича УФ фонди суммаси ва қайта ташкил этилгунга қадар АЖнинг УФ суммаси ўртасидаги фарқ акс эттирилди (2 000 – 1 600)


400


0000


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


Акцияларнинг номинал ва эмиссия қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди


500


0000


8410-«Эмиссия даромади»


Бошқа ҳолларда соф активларнинг қиймати устав капитали миқдоридан ошганда фарқни «Мажбуриятлар» бўлимида сон кўрсаткичларида «Узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ва «Кечиктирилган даромадлар» манфий гудвилл сифатида акс эттиринг (23-сон БҲМС 42-б.).

Манфий гудвиллнинг қиймати корхонанинг бошқа операцион даромадларига (9390-счёти) корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган муддат давомида ҳисобдан чиқарилади ­(7-сон БҲМС 64-б., АВ рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.); 

Мисол. Манфий гудвилл қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

Ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг қайта ташкил этилгунга қадар устав фонди – 240 млн сўм.

Ҳуқуқий вориснинг қўшиб олишдан кейин соф активлари қиймати – 300 млн сўм.

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида 60 млн сўм манфий гудвилл қиймати даромадларга 10 йил давомида ҳисобдан чиқарилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
млн сўм


Дебет


Кредит


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома бўйича УФ суммаси ва қайта ташкил этилгунга қадар УФ суммаси ўртасидаги фарқ акс эттирилди (240 – 100)


140


0000


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


Соф активлар қиймати ва УФ ўртасидаги фарқ акс эттирилди (манфий гудвилл):







жорий қисми


6


0000


6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»


узоқ муддатли қисми


54


0000


7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»


Манфий гудвилл қийматининг бир қисми бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди (ҳар ой йиллик сумманинг 1/12 қисми)


0,5


6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»


9390-«Бошқа операцион даромадлар»


Йил якуни бўйича манфий гудвилл қиймати бир қисми узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилди (60 / 10)


6


7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»


6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»


қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капитали ҳуқуқий вориснинг соф активлари суммасидан кўпроқ.

Бу ҳолатда устав капиталининг соф активлар қийматидан ошган суммани «Узоқ муддатли активлар» бўлимида сон кўрсаткичларида «Номоддий активлар»ни гудвилл сифатида акс эттиринг.

Гудвилл қиймати ҳисоб сиёсатида белгиланган фойдали хизмат муддати давомида бошқа операцион харажатларга (9430-счёти) амортизация қилиш орқали ҳисобдан чиқарилади. У 20 йилдан ва корхона фаолияти муддатидан ошмаслиги лозим (7-сон БҲМС 64-б.). 

 

Мисол. Гудвилл қийматининг ҳисобдан чиқарилиши

Ҳуқуқий ворис бўлган корхонанинг қайта ташкил этилгунга қадар устав фонди 100 млн сўм, қайта ташкил этилгандан кейин – 300 млн сўм.

Ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати – 240 млн сўм.

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида гудвиллнинг фойдали хизмат муддати 10 йил ва қийматни ҳисобдан чиқарилиши тўғри чизиқли усул билан амалга оширилиши белгиланган.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
млн сўм


Дебет


Кредит


Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома бўйича УФ суммаси ва қайта ташкил этилгунга қадар УФ суммаси ўртасидаги фарқ акс эттирилди (300 – 100)


200


0000


8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар»


УФ ва соф активлар қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди (гудвилл) (300 – 240)


60


0480-«Гудвилл»


0000


Гудвилл қийматининг бир қисми ҳисобдан чиқарилди

(60 / 10 /12) (ҳар ой)

0,5


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


0480-«Гудвилл»


 

Қайта ташкил этишдан олдин тузилган шартномалар бўйича қандай ишлаш керак

Контрагентларга ҳуқуқий ворислик тўғрисида билдирган ҳолда ва ҳуқуқий вориснинг реквизитлари билан хат жўнатиш кифоя.

Бошқа вариант – шартномага қўшимча келишувни расмийлаштириш.

Қайта ташкил этилгандан сўнг барча бирламчи ҳужжатларни (далолатномалар, ҳисобварақ-фактуралар) ҳуқуқий вориснинг номидан ва унинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

Ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналарнинг ходимлари билан шартномалар

Ходимларнинг розилиги билан меҳнат шартномалари амал қилиши давом этади (МК 98-м.)

Меҳнат шартномаларининг шартларидаги ҳар қандай ўзгартиришларни қўшимча келишув билан расмийлаштиринг.

Ҳуқуқий ворис қўшиб олинаётган корхонанинг раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бош бухгалтери билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бунинг учун уларни ёзма равишда (имзо қўйдирган ҳолда) меҳнат муносабатларининг кутилаётган тугатилиши тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантиринг ёки мутаносиб миқдордаги компенсацияни тўлаб беринг (МК 102-м.).

Агар қўшиб олинаётган корхонанинг раҳбари, унинг ўринбосари, бош бухгалтери билан шартномалар тугатилаётган бўлса, улар билан якуний ҳисоб-китобни қўшиб олинаётган корхонада амалга оширган маъқул.

Ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналардан олинган узоқ муддатли активларнинг амортизацияси

Қўшиб олинаётган корхоналардан олинган узоқ муддатли активлар бўйича амортизацияни қўшиб олиш рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойидан бошлаб ҳисоблашни бошланг. Бунда амортизация ҳисоблаш усули қўшиб олинаётган корхонада қўлланиладиганидан фарқ қилиши мумкин.

Мисол. Ҳуқуқий ворис бўлган корхонада амортизацияни ҳисоблаш. 

Ҳуқуқий ворис бўлган корхона 2020 йил 10 октябрда қайта рўйхатдан ўтказилди. Унга берилган узоқ муддатли активлар бўйича амортизация 2020 йил ноябрдан бошлаб ҳисоблай бошланади.

 

Ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхоналарнинг солиқларини тўлаш бўйича мажбуриятлари

Аввал таъкидлаб ўтилганидек, қўшиб олинаётган корхоналар ҳуқуқий ворисга ҳуқуқ ва мажбуриятларини берадилар. Бу солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятларга ҳам тегишлидир.

Агар ҳуқуқий ворисга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлар берилган бўлса, улар белгиланган муддатда тўланиши лозим (СК 92-м. 7-қ.).

 

Ҳуқуқий ворис томонидан қўшиб олинаётган корхонанинг молиявий ҳисоботини мажбурий аудитдан ўтказиш

Кейинги йил 1 майга қадар молиявий ҳисоботнинг мажбурий аудитдан ўтказиш ва аудиторлик хулосаси нусхасини солиқ органларига кейинги йил 15 майга қадар муддатда тақдим этиш талабининг АЖ учун у қайта ташкил этилишига қарамасдан амал қилиши тўхтамайди.

Агар АЖ қўшиб олиниши муносабати билан тугатилгунга қадар аудитни ўтказишга улгурмаётган бўлса, уни ўтказиш ва аудиторлик хулосасини солиқ органларига тақдим этиш бўйича мажбурият ҳуқуқий ворисга юклатилади.

 

Акциядорлик жамияти қўшиб олинган тақдирда қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги бандни киритинг.

 

Ҳуқуқий вориснинг фойда солиғини ҳисоблашда қўшиб олинаётган корхоналарнинг зарарларини ўтказиш

Йил якунлари бўйича фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатларнинг жами даромадлардан ошиб кетиши кўринишидаги зарар келгуси солиқ даврларига ўтказилиши мумкин:

● 2020 йилгача шаклланган зарар – 5 йил давомида жорий солиқ даври учун солиқ базасининг 50%дан кўп бўлмаган (2007 йилги таҳрирдаги СК 161-м.);

● 2020 йилда ва ундан кейин шаклланган зарар – 10 йил давомида жорий солиқ даври учун солиқ базасининг 60%дан кўп бўлмаган (янги таҳрирдаги СК 333-м.).

Қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворис бўлган корхона худди шу тартибда қўшиб олинаётган корхона томонидан қайта ташкил этиш пайтигача кўрилган зарарлар суммасига солиқ солинадиган фойдани камайтириши мумкин.

Ҳуқуқий ворис бўлган корхона қайта ташкил этилган тақдирда, унинг илгари ўз фаолиятини тугатган солиқ тўловчидан кўрган зарарлари ўтказилмайди (СК 334-м. 1, 2-қ.). 

 

Мисол. Солиқ солинадиган фойданинг қўшиб олинаётган корхона томонидан қайта ташкил этилгунга қадар олинган зарарлар суммасига камайтирилиши

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи «А» корхона 2020 йил якунлари бўйича 10 млн сўм миқдорида зарар кўрган эди.

2021 йилда «В» корхонага қўшиб олииниши натижасида у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини берган ҳолда ўз фаолиятини тугатди.

«В» корхона – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси.

«В» корхона фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасини «А корхона томонидан 2020 йилда 2021–2030 йиллар давомида олинган зарарлар суммасига камайтириши мумкин.

Камайтириш суммаси солиқ солинадиган фойданинг 60%дан ошмаслиги лозим.

 

ҚҚС тўловчиси бўлган ҳуқуқий ворисда ҚҚС тўловчиси бўлган қўшиб олинаётган
корхонадан олинган мол-мулк бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

Қайта ташкил этилган корхона томонидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олинишини қайта ташкил этилаётган корхонага тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида амалга оширинг. Ҳисобга олишни қарзни қайта ташкил этилаётган корхона томонидан товарлар (хизматлар)ни харид қилиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворисга бергандан кейин амалга оширинг (СК 276-м. 3-қ.). 

Мисол. Қайта ташкил этилаётган корхона томонидан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

Қўшиб олинаётган корхона ҳуқуқий ворисга ТМЗлар қолдиқларини (масалан 1010-счётидаги материаллар) ва улар бўйича ҚҚС (масалан, 4410-счётидаги) бермоқда.

Ҳуқуқий ворис қўшиб олинаётган корхонадан олинган ТМЗ ишлатилган маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, улар бўйича ҚҚСни қуйидаги шартларнинг бир вақтнинг ўзида бажарилганда ҳисобга олиши мумкин:

реализация ҚҚС билан амалга оширилади;

материаллар келиб тушиши асос бўлган ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС ажратилган;

импорт қилинган материаллар бўйича ҚҚС бюджетга тўланган.

Қўшиб олинаётган корхонадан олинган 4410-счётидаги ҚҚСни ҳисобга олишдан аввал юқорида санаб ўтилган шартларни текширинг. Агар уларга риоя қилинаётган бўлса, олинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин (СК 266-м. 1-қ.).

 

 

ҚҚС тўловчиси бўлган ҳуқуқий ворисда ҚҚС тўловчиси бўлмаган қўшиб олинаётган корхонадан олинган мол-мулк бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши

 

Қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонага тақдим этилган ҚҚС суммаси ва (ёки) у томонидан товарларни (хизматларни) сотиб олишда (олиб киришда) тўланган, лекин ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси ҚҚС тўловчиси бўлган ҳуқуқий ворисда ҳисобга олинади (СК 276-м. 2-қ.).

ҚҚС ҳисобга олинишига тузатиш киритаётганда бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги фақат охирги 12 ой ичида олинган ТМЗни ҳисобга олинг (СК 269-м. 3-қ.) Агар берилаётган ТМЗлар аввалроқ сотиб олинган бўлса, тузатиш киритиш амалга оширилмайди.

Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активларга нисбатан қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда уларнинг қолдиқ қийматига мутаносиб бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади (СК 269-м. 5-қ.).

 

МИСОЛ. Қўшиб олинаётган корхона ҚҚС тўловчиси бўлган ҳуқуқий ворисга ТМЗ қолдиқларини бермоқда

Қўшиб олинаётган корхона ҳуқуқий ворисга ТМЗ қолдиқларини бермоқда, масалан, 1010-счётидаги материаллар.

Ҳуқуқий ворис – ҚҚС тўловчиси.

ҚҚСни ҳисобга олиш учун охирги 12 ой учун келиб тушган материаллар бўйича барча ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқинг.

ҚҚС билан келиб тушган материаллар бўйича солиқни материаллар қийматидан 4400-гуруҳ счётларига ажратинг.

 

Мисол. Ҳуқуқий ворисда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини ажратиш

ҚҚС тўловчиси бўлмаган қўшиб олинаётган корхона ҚҚС тўловчиси бўлган ҳуқуқий ворисга 10 млн сўмлик материаллар ва қолдиқ қиймати 23 млн сўмлик (қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда) 15% ҚҚС бўйича ҚҚС билан сотиб олинган асбоб-ускунани берди.

Ҳуқуқий ворис охирги 12 ой учун материаллар келиб тушиши бўйича ҳисобварақ-фактураларни ўрганиб чиқиб, 5,75 млн сўмлик материаллар ўз ичига ҚҚСни олишини аниқлади.

Ҳуқуқий ворисда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси:

материаллар бўйича – 0,75 млн сўм (5,75 / 115 х 15);

асбоб-ускуна бўйича – 3 млн сўм (23 / 115 х 15).

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Дебет


Кредит


Материаллар қийматидан ҚҚС ажратилди


750


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


Асбоб-ускуна қийматидан ҚҚС ажратилди


3 000


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»


ҚҚС тўловчиси бўлмаган ҳуқуқий ворис ҚҚС тўловчиси бўлган қўшиб олинаётган корхонадан солиқ ажратилган ҳолда мол-мулкни олди

Агар қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворис ҚҚС тўловчиси бўлмаса, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритиши лозим (СК 276-м. 5-қ.).

ҚҚСни ҳисобга олишга тузатиш киритишда, тузатиш киритишдан аввалги охирги 12 ой давомида сотиб олинган ТМЗни ҳисобга олинг (СК 269-м. 3-қ.) Агар берилаётган ТМЗ олдинроқ сотиб олинган бўлса тузатиш киритиш амалга оширилмайди.

Асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритишни қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолда, ушбу объектларнинг баланс қийматига тўғри келадиган, илгари бу объектлар бўйича ҳисобга олинган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширинг.

Мисол. Қўшиб олинаётган корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаган ҳуқуқий ворисга ТМЗ қолдиқларини бермоқда

Қўшиб олинаётган корхона ҳуқуқий ворисга ТМЗ қолдиқларини бермоқда, масалан 1010-счётидаги ҚҚС ҳисобга олинган материаллар.

Ҳуқуқий ворис ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Шунинг учун, қайта ташкил этилаётган корхона охирги 12 ойда келиб тушган берилаётган материаллар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни ушбу материаллар қийматига ёки фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар таркибига киритиши лозим (СК 269-м. 7-қ.) Бунинг учун ҳисобварақ-фактураларни келиб тушиши бўйича кўриб чиқинг.

Қўшиб олинаётган корхонага ҚҚСни сотиб олинган материаллар қийматига киритиш ва уни ҚҚСни инобатга олган ҳолда ҳуқуқий ворисга бериш осонроқ.

Мисол. Қайта ташкил этилаётган корхонада ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш

Қўшиб олинаётган корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаган ҳуқуқий ворисга охирги 12 ой ичида сотиб олинган 5 млн сўмлик материалларни ва 20 млн сўмлик қолдиқ қийматдаги (қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда) ускунани бермоқда.

Материаллар ва ускуна бўйича 15% ставкада ҚҚС ҳисобга олинди.

Қайта ташкил этилаётган корхонада ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш:

материаллар бўйича – 0,75 млн сўм (5 х 15%);

ускуна бўйича – 3 млн сўм (20 х 15%).

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши:

Хужалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Дебет


Кредит


Ҳуқуқий ворисга бериладиган материаллар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди


750


1010-«Хом ашё ва материаллар» 

ёки

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Ҳуқуқий ворисга бериладиган асбоб-ускуна бўйича ҳисобга олинган унинг қолдиқ қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди


3 000


0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» ёки

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворисга мол-мулк берилиши ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 238-м. 3-қ. 2-б.).

 

Ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхона ходимларининг даромадларидан ЖШДСни ушлаб қолиниши

ЖШДСни календарь йилидан бошлаб аввалги ва янги иш жойи бўйича олинган жами даромаддан келиб чиқиб ушлаб қолинг (СК 388-м. 9-қ.). Бунда қўшиб олинаётган корхонада ҳисобланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДСни ҳуқуқий вориснинг ҳисобида ва ҳисоботида акс эттирманг.

Алишер КАРИМОВ,

Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи,

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1077 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика