Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 23 / Бухгалтерга ёрдам

Ишдан бўшаганда фойдаланилмаган таътил учун компенсация

 

Агар ўриндош ходим ишдан бўшатилса, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш зарурми? Бу ҳолда уни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво қилиш муддати белгиланганми? 

 

– Ҳар бир ходим ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқига эга. Бу ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам тааллуқли (МК 16, 133-м.).

Ҳар қандай ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак. Акс ҳолда ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой мобайнида судга мурожаат қилиш учун тўлиқ ҳуқуққа эга. Агар иш берувчи ҳаракатларининг ғайриқонунийлиги тасдиқланса, ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаби тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади (МК 151-м. 1-қ., 270-м.).

Ҳатто иш ҳақи тўғрисида низо мавжуд бўлган тақдирда ҳам ходимнинг унга фойдаланилмаган таътил учун тўланиши лозим бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги пуллик талаблари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади (МК 275-м. 2-қ.).

 

Компенсация ҳисоб-китоби

Мисол учун, ходим корхонада (бюджет ташкилоти эмас) 5.02.2018 йилдан 29.04.2021 й.гача ишлаган. Таътилда бир марта ҳам бўлмаган. Ишдан бўшашидан олдин маоши 1 500 000 сўмни ташкил этган. Январда ходим мукофот олган – 450 000 сўм. Ишдан бўшатилишидан олдин 12 ой учун иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлар – бўлмаган. Таътилнинг муддати меҳнат шартномасига биноан 15 иш кунини ташкил этади.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.).

Пуллик компенсация фойдаланилмаган таътил кунлари учун ишдан бўшатиш санасига ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. У ўз навбатида ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан (ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар) ошган суммани ­1/12 га оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Тартиб 1-б., 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 6-илова).

6-кунлик ҳафта ҳисобида таътиллар учун ҳақ тўлаш ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш учун суммалар ҳисоб-китобида иш вақтининг ўртача ойлик давомийлиги 25,4 кун миқдорида қабул қилинади (Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 15.12.1993 йилдаги 1312/12-05/652-сон тушунтиришларининг 8-б.).

Бюджет ташкилотлари учун мажбурий тартибда Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қилади (АВ рақами 2985, 17.03.2018 й.). 2021 йилда улар учун иш вақтининг давомийлиги 295 иш кунини, ойига ўртача – 24,58 (295 / 12) кунни ташкил этади. Тижорат ташкилотлари учун ушбу Йўриқнома тавсиявий тусга эга.

 

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган компенсация суммаси ишланмаган вақт учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради ва тегишинча, ушбу суммага ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади (СК 403-м. СК 404-м.).

Фойда солиғи тўловчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлар чегириладиган харажатларга киради, шу жумладан – фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация (СК 305-м.).

 

Энди юқорида келтирилган мисол бўйича ҳисоб-китобни амалга оширамиз:

Кўрсаткичлар номи


Сатр коди


Ўлчов бирлиги


Ҳисоб-китоб


Корхонада меҳнат шартномасига биноан белгиланган таътилнинг муддати


010


иш кунлари


15


Таътил тақдим этилмаган давр (ойлар):
2018–2020 йиллар ва 2021 йил январь–апрель

(10 + 12 + 12 + 4)

020


ой


38


Унинг учун пуллик компенсация ҳисобланадиган фойдаланилмаган таътил кунлари ҳисоб-китоби (010-сатр х 020-сатр : 12)


030


иш кунлари


48


Ишдан бўшатиш кунига лавозим маоши


040


сўм


1 500 000


Олдинги 12 ой учун ижтимоий солиқ (илгари ЯИТ) ҳисобланадиган мукофотлар, кўшимча ҳақлар ва бошқа тўловлар


050


сўм


450 000


Белгиланган лавозим маошидан ошадиган сумманинг 1/12 қисми (050-сатр / 12)


060


сўм


37 500


Ўртача ойлик иш ҳақи (040-сатр + 060-сатр)


070


сўм


1 537 500


Пуллик компенсация миқдори

(070-сатр / 25,4 х 030-сатр)

080


сўм


2 905 511,81


 

Агар компенсация ишлаб чиқариш соҳаси ходимига тўланса, ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ҳисоби бундай бўлади:

Дт 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – КТ 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», агарда маъмурий ходим бўлса: Дт 9420-«Маъмурий харажатлар» – Кт 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар».

 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,  

buxgalter.uz эксперти.

Прочитано: 356 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика