Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонда туғилганлик ҳуқуқи бўйича

 

Биз аёлим билан фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланамиз. Иккита фарзандимиз бор, улар Ўзбекистонда туғилган. Бири яқинда 16 ёшга тўлади ва у янги Низом бўйича ­ID-карта олиши лозим. Анча олдин қариндошларимиз бир муаммога дуч келишган эди. Улар ҳам фуқаролиги бўлмаган шахслар эди, уларнинг ўғли Ўзбекистон паспортини олиши керак бўлган, бироқ паспорт столида бундай ҳужжат берилиши рад этилган. Мазкур ҳолат 10 йил олдин юз берган.

Ҳозирда бундай масалалар қандай тартибда ҳал этилмоқда?

 

– Хавотирланмасангиз ҳам бўлади. Ҳозирги пайтда ўғлингизда бундай муаммолар бўлмайди.

Бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида:

а) ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) ЎзР фуқаролари бўлса;

б) унинг ота-онасидан бири ЎзР фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса;

в) унинг ота-онасидан бири ЎзР фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

Бунда «в» бандда назарда тутилган ҳолда боланинг ЎзР фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади («Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 14-м.).

Шу боис ўғлингизга ID-карта беришни рад этишга ҳақли эмаслар.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 326 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика