Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Кадрлар бўлими

Тўлашга кечиккан бўлсангиз

 

Бундай вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўлов тўлаш мумкинми?

 

Меҳнатга лаёқати тикланган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай мурожаат этилган тақдирда, нафақа тўланади.

Аввало меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нима сабабдан бундай кечикиш билан тўлаш учун топширилганлигини аниқлаш лозим.

Ходимнинг мурожаати кечиккан бўлса нафақа тўланмайди, сабаби меҳнатга лаёқати тикланган кундан эътиборан 6 ойдан ортиқ вақт ўтган (Низомнинг 5-б., АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Касаллик варақаси бўйича тўлов ташкилот ходимларининг айби билан (ҳужжатни бухгалтерияга тўлов учун бериш ёддан чиққан, ўз вақтида расмийлаштирилмаган ва ҳ.к.) тўланмаган бўлса, бунинг сабабларини аниқлаш учун хизмат юзасидан текширув ўтказиш, айбдорларни интизомий тартибда жазолаш, кўрсатилган даврда қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш лозим:

  • иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлмаган;
  • болани парваришлаш таътилида бўлмаган;
  • иш ҳақини тўлаш тўхтатилган ҳолда ишдан (лавозимидан) четлаштирилган бўлмаса;
  • ҳарбий ўқувларда ёки текширув йиғинларида бўлмаса;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув муассасаларида таълим олиш даврида тақдим этиладиган қўшимча таътилда бўлмаса (МК 181-м., Низомнинг 22-б.).

Шунингдек ушбу даврда ташкилот фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлса, нафақа тўланмайди.

Нафақани тўлаш учун баённомани расмийлаштириш чоғида тўлов кечикканлиги сабабини кўрсатиш тавсия этилади.

Прочитано: 487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика