Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Маданий фаолият ягона қонун билан тартибга солинади

 

«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди (20.01.2021 йилдаги ЎРҚ-668-сон).

 

Аввал маданий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар «Маданий қимматликларни олиб кириш ва олиб чиқиш тўғрисида»ги, «Музейлар тўғрисида»ги, «Маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар, Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳамда қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган. Маданий фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган ягона ҳуқуқий база мавжуд бўлмаган. Қабул қилинган қонун ушбу соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Қонуннинг мақсади маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда қуйидагилар белгиланди:

  • асосий тушунчалар – ижодкор, ижодий жамоа, ижодий фаолият, маданий тадбирлар, маданий тадбир ташкилотчиси, маданият ходими ва бошқалар;
  • маданий фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари, давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органлар;
  • фуқароларнинг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маданий фаолият соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • маданий фаолият соҳасида амалга ошириладиган айрим фаолият турлари, маданий-оммавий тадбирлар жумласига концерт-томоша фаолияти, ижодий жамоаларнинг ва ижрочиларнинг гастроль фаолияти, ижодий буюртма, халқ ижодиёти, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, Ўзбекистон халқ ўйинлари киритилади;
  • маданият ташкилотлари ва уларнинг асосий тоифалари, улар жумласига маданий-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий ташкилотлар, бошқа маданият ташкилотлари киритилади;
  • маданий-маърифий ташкилотлар фаолиятининг асосий йўналишлари;
  • давлат маданият муассасалари ва ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби;
  • маданият ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек уларни ассоциацияларга (уюшмаларга) бирлаштириш;
  • маданий фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик шакллари.

Қонун билан маданий фаолиятдаги бошқа жиҳатлар ҳам тартибга солинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.01.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Эльмира Сиразиева.

Прочитано: 158 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика