Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Хўжалик юритиш қоидалари

Тадбиркорлик давлат томонидан қай йўсинда назорат қилинади

 

Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Қонун лойиҳасининг мақсади – тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун лойиҳасида:

1) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш ва текшириш, мониторинг қилиш, статистика ва бошқа ахборотни таҳлил қилиш механизми белгиланади;

2) назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган чораклик манзилли дастурлар асосида ҳуқуқий тарғибот ўтказиш йўли билан профилактик тадбирларни амалга ошириш тартиби белгиланади;

3) давлат томонидан назорат қилишни мувофиқлаштиришнинг замонавий механизми жорий этилади, у қуйидагиларга асосланади:

  • барча текширувлар назорат қилувчи органлар томонидан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим;
  • рўйхатга олиш ваколатли орган билан текширувларни келишиш ва уни текширувлар ўтказиш тўғрисида хабардор этиш йўли билан амалга оширилади;
  • қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, бошқа давлат органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, ОАВ ва бошқа ахборот манбааларидан олинган маълумотлар асосида текширувларни ташаббус қилиш келишилиши лозим;
  • Президент томонидан белгиланадиган текширувлар хабардор этилиши лозим;
  • Текширувларни ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган.

Қонун лойиҳаси билан текширувларни ўтказиш муддатлари белгиланади:

  • молия-хўжалик фаолиятини текшириш – 30 кундан ошмаган муддатда;
  • келишилган ҳолда бошқа текширувларни ўтказиш – 10 кундан ошмаган муддатда;
  • хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар – муддатлар Президент қарори билан белгиланади.

Қонун лойиҳасига иловада назорат қилувчи органлар ва уларнинг назорат функцияларининг тўлиқ рўйхати келтирилади. Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ:

  • мазкур рўйхатда келтирилмаган орган ва ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади;
  • рўйхатда назарда тутилмаган орган ва ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилиши тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш сифатида баҳоланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 380 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика