2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йилги мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинган (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 9-б.). Бу 2021 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобида қандай акс этишини МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема Меналиева тушунтирди:
– 2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ ҳисобида амортизацияга харажатлар асосий воситаларнинг қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан аниқланади (СК 306-м. 4-қ.). Ушбу норма фақат фойда солиғига тааллуқли.
Бунда мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби тартиби ўзгармайди. Улар учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси ўртача йиллик қолдиқ қийматидан келиб чиқиб аниқланадиган объектлар бўйича ҳисоб-китоб асосида, илгаригидек – кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати. Уни аниқлашда қайта баҳолаш натижалари ҳисобга олинади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш – бу АВ тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 24-б.). Шу боис, асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганига қарамай, агар уларнинг ҳисоб сиёсатида бу назарда тутилган бўлса, корхоналар уни амалга оширишлари мумкин.
Бино ва иншоотлар, темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар бўйича солиқ базаси ушбу объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидир.
Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.
Бунда қолдиқ қиймат мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (СК 412-м. 1-қ. 1-б.; 413-м. 1-қ.).
Амортизация – фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини харажатларга ўтказиш. Ўз навбатида, амортизацияланадиган қиймат тахмин қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммасига тенг (5-сон БҲМСнинг 3-б. «в» кичик б.; 29-46-б.).
Бинобарин, сиз 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий воситаларни қайта баҳолашни амалга оширган бўлсангиз, мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобида уларнинг тикланган (қайта баҳоланган) ҳисобга олинг.
Мисол. 2021 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китоби
Айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган корхона балансида бошланғич (тикланиш) қиймати 1.01.2021 йил ҳолати бўйича қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда 716 200 000 сўм бўлган бинога эга. Тугатиш қиймати мавжуд эмас.
Жамғарилган эскириш қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда – 21 486 000 сўм. Амортизация нормаси – йилига 3%.
Ой
|
Бошланғич (тикланиш) қиймати
|
Бир ойлик амортизация
|
Жамғарилган эскириш
|
Қолдиқ қиймат
|
Январь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
23 276 500
|
692 923 500
|
Февраль
|
716 200 000
|
1 790 500
|
25 067 000
|
691 133 000
|
Март
|
716 200 000
|
1 790 500
|
26 857 500
|
689 342 500
|
Апрель
|
716 200 000
|
1 790 500
|
28 648 000
|
687 552 000
|
Май
|
716 200 000
|
1 790 500
|
30 438 500
|
685 761 500
|
Июнь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
32 229 000
|
683 971 000
|
Июль
|
716 200 000
|
1 790 500
|
34 019 500
|
682 180 500
|
Август
|
716 200 000
|
1 790 500
|
35 810 000
|
680 390 000
|
Сентябрь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
37 600 500
|
678 599 500
|
Октябрь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
39 391 000
|
676 809 000
|
Ноябрь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
41 181 500
|
675 018 500
|
Декабрь
|
716 200 000
|
1 790 500
|
42 972 000
|
673 228 000
|
Жами:
|
|
|
|
8 196 909 000
|
Мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймат 683 075 750 сўмни (8 196 909 000 / 12) ташкил этади.
2021 йил учун мўлжалланаётган мол-мулк солиғи суммаси: 683 075 750 х 2% = 13 661 515 сўм.
1 138 460 сўм (13 661 515 / 12) миқдоридаги ҳар ойлик бўнак тўловлари ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўланиши керак.