Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Паспорт масалалари

Чиқишга тақиқ қандай олиб ташланади

 

Иккита болага алимент тўлайман. Собиқ турмуш ўртоғим мажбурий ижро бюросига чет элга вақтинчалик чиқишимни чеклашни сўраб мурожаат қилган.

Қандай ҳолатларда чет элга вақтинча чиқишимга рухсат берилиши мумкин?

 

– Давлат ижрочиси қуйидаги ҳолларда қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни ҳаракатдан тўхтатиб туриши лозим:

  • республика ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарздорни Ўзбекистондан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда.

Бунда, қарздорнинг чиқишига вақтинча чекловни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор давлат ижрочиси томонидан қабул қилинади ва катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари ижро этилганда ёхуд Қонунда белгиланган асосларга кўра ижро ҳужжати тугатилганда, тамомланганда ёки алиментларни олдиндан тўлаш ҳамда алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминланганда, шунингдек қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори бекор қилинганда давлат ижрочиси махсус электрон тизим орқали қарздорнинг чиқишига қўйилган вақтинча чекловни олиб ташлайди (Низомнинг 15, 19-б., 1-илова, АВ томонидан 12.11.2019 йилда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Прочитано: 347 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика