Norma.uz

Мол-мулк солиғи ва Интернет

 

Корхонамиз Интернет ва кабель телевидениесини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатади. Лицензиялар мавжуд. Хизматлар кабель телевидениесининг ортик тармоғи ва Интернет маълумотларини узатиш симли тармоғи орқали кўрсатилади. Кабель ўтказишда лойиҳа ишлаб чиқилади, кабельни ўтказиш шартномаси тузилади, зарур материаллар сотиб олинади. Барча харажатларни капиталлаштирамиз ва назорат бўйича давлат инспекцияси қабул қилгандан сўнг йиллик 8%лик амортизация ажратмалари билан узатиш қурилмаси сифатида асосий воситалар таркибига кирим қиламиз. Кабеллар «Ўзбектелеком» АЖдан ижарага олинадиган қувурлардан ўтказилади. Солиқ кодексига мувофиқ алоқа ва электр узатиш линиялари мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади.

«Ўзбектелеком» АЖ қувурлари орқали ўтказилган Интернет тармоғи ва кабель телевидениеси мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланадими?

 

– Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланади. Улар жумласига алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳам киради (СК 411-м. 1-қ., 2-қ. 3-б.).

Шунингдек кўчмас мулк жумласига белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради (ФК 83-м.).

Қувурлар орқали ўтказилган Интернет ва кабель телевидениеси кабеллари алоқа ва электр узатиш линияларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Уларни зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин эмас.

Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, «Ўзбектелеком» АЖ қувурлари орқали ўтказилган Интернет тармоғи ва кабель телевидениеси кабеллари мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади.

 

 

Азизахон Тошхўжаева,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика