Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Кадрлар бўлими

Жамоа шартномаси-2021

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда жойлардан олинган таклифлар асосида 2021 йил учун жамоа шартномасининг умумий макетини ишлаб чиқди. 

 

Хусусан, макетга «Коронавирус ёки бошқа юқумли касалликлар туфайли жорий қилинган карантин чоралари даврида ходимларга бериладиган имтиёз ва кафолатлар» деб номланган янги бўлинма киритилган.

Унда қуйидагилар назарда тутилган:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланиши;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг ­100%и миқдорида тўланиши;

карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчи ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказиши.

Оммавий равишда ишдан озод этиш мезонлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун нормаларига мослаштирилди.

Иш ҳақи масалаларида автотранспорт ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга (АВ рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й.) мувофиқ амалга оширилиши тавсия этилди.

Президентнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (30.10.2020 йилдаги ПФ-6099-сон) мувофиқ макетга қуйидаги меъёрлар ҳам киритилди:

  • жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун етарли моддий ва бошқа шароитлар яратиб бериш (махсус спорт хоналарини ажратиш) ҳамда меҳнат жамоасида «ходимлар гимнастикаси» ва «спорт дақиқалари»ни жорий этиш;
  • технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларга «ходимлар гимнастикаси» машқларини бажариши учун ҳамда иш вақтига киритиладиган «спорт дақиқалари» учун махсус танаффусларни белгилаш;
  • соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20% миқдорида устама белгилашни йўлга қўйиш ва бошқалар.

Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар қаторига қуйидаги масалалар киритилди:

  • меҳнат жараёнида юқори кўрсаткичларга эришаётган, касаба уюшмаларида фаол ва шижоатли ёшларни рағбатлантириш;
  • ёш ходимларни маданий-маърифий тадбирлар, касб маҳорати бўйича танловларда фаол иштирок этишини таъминлаш.

2021 йил учун жамоа шартномаси умумий макети билан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг kasaba.uz веб-порталида танишиш мумкин.

 

norma.uz

Прочитано: 189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика