Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Кадрлар бўлими

Сақлашни ҳеч ким бекор қилмаган

 

Ходимнинг меҳнат стажи «ЯММТ» ИДАКдаги маълумотлар асосида ҳисобга олинадиган бўлса, 2020 йилдан бошлаб корхонада ходимларнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари сақланиши лозимми? 

 

– Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари сақланиши лозим.

ЯММТ жорий қилинганлигига қарамай, қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини сақлаш бекор қилинмаган (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

2020 йилдан бошлаб қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари сотилмайди ва янги ишга қабул қилинган ходимларга бундай дафтарчалар очилмайди.

ЯММТ дастури аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ қабул қила олмаяпти. Ходимга зарар етказмаслик ва унинг аввалги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йўқотмаслик учун қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини юритишдан буткул воз кечиб бўлмайди.

Ходимнинг 2020 йил 1 январгача бўлган меҳнат стажи қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари бўйича, 2020 йил 1 январдан кейинги стажи ЯММТдаги маълумотлар асосида электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотлар бўйича ҳисобланади (31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорнинг 4-б.).

Шу боисдан корхонада аввал (31.12.2019 йилга қадар) очилган меҳнат дафтарчаларини юритишни ва сақлашни, шунингдек аввалги иш жойларида очилган меҳнат дафтарчалари билан 2020 йил январдан кейин ишга қабул қилинган ходимларнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олишни ва сақлашни тавсия этамиз.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика