Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 03-04 / Мутахассис тушунтиради

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига таъсири

 

Корхонангиз фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўласа ва сиз бўнак маълумотномасини тақдим этишга қарор қилган бўлсангиз, мўлжалланаётган солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини инобатга олинг (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 9-б.). 

 

Буни Молия вазирлиги Бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид Ҳамроев тавсия этади:

 

– Фойда солиғи бўйича солиқ базасига таъсир кўрсатувчи харажатлар моддаларидан бири – амортизация. Бу йилдан бошлаб амортизация харажатлари 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича қийматдан аниқланди. Солиқ солиш мақсадларида АВни кейинчалик қайта баҳолашлар амортизация харажатларини эътироф этишда ҳисобга олинмайди (СК 306-м.).

Яъни, мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганига қарамай, агар бу уларнинг 2021 йил учун ҳисоб сиёсатида белгиланган танланган ҳисоб модели талаб қилса, корхоналар узоқ муддатли активларни қайта баҳолашга ҳақлидир.

Сиз қайта баҳолашни амалга оширсангиз, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда амортизация 2021 йил давомида амалга оширилган қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан, яъни – 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича қийматдан аниқланади.

 

Мисол. Қайта баҳолашни амалга оширишда амортизация бўйича харажатларни аниқлаш

2021 йил 1 январь ҳолати бўйича корхонанинг асосий воситалари қиймати 500 млн сўмни ташкил этган. Январда корхона уларни ҳисоб сиёсатига мувофиқ қайта баҳолади. Натижада АВнинг қиймати 530 млн сўмни ташкил этди.

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини аниқлашда корхона харажатларда йил боши ҳолати бўйича қийматдан – 500 млн сўмдан келиб чиқиб амортизацияни ҳисобга олиши керак.

Прочитано: 148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика