Туристик фирма туристик фаолият юритиш учун лицензияга эга. Хусусий турларни амалга оширишда 4%лик ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаймиз. Бошқа туристик фирма билан ҳақ эвазига уларнинг туристик маҳсулотини сотишга вакиллик шартномасини туздик.
Вакиллик шартномаси воситачилик шартномаси жумласига киритиладими? У бўйича олинган даромадга қандай ставкада айланмадан олинадиган солиқ солинади?
– Вакиллик шартномаси воситачилик шартномасининг шакли бўлиб, топшириқ ва воситачилик шартномаларининг элементини ўз ичига олади (ФК 817, 832-м.). Вакиллик шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан ёки ўз номидан ва топшириқ берувчининг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади.
Воситачилик, шунингдек вакиллик хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича даромадлар олинганда айланмадан олинадиган солиқ 25%лик ставка бўйича тўланади (СК 467-м. 5-б.).