Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 20 / Солиқ солиш

Ўриндошга моддий ёрдам

 

Раҳбарият ўриндошликда ишловчи ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам пулини тўлашга қарор қилди. Бундай моддий ёрдам пулига ижтимоий солиқ солинадими? 

 

Йўқ, ўриндошлик асосида ишловчи ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўланган моддий ёрдам пулига ижтимоий солиқ солинмайди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СК 377-м., 10-б.).

Ижтимоий солиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солинади (СК 371-м., 403-м.,1-қ., ­404-м., 1-қ.). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ижтимоий солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу норма ходимга асосий иш жойидан ҳам, ўриндошлик асосида тўланган моддий ёрдамга ҳам тааллуқлидир.

Прочитано: 514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика