Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 20 / Солиқ солиш

ТМЗни текин беришнинг солиқ оқибатлари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 2020 йилнинг апрель ойида ТМЗни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз берди. ТМЗни импорт қилишда ҚҚС тўланган ва ҳисобга олинган.

ТМЗни беғараз беришда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? 

 

– 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:

«Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз бериладиган:

пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;

товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон 1-б. «а» кичик банди).

Солиқ солиш мақсадида, табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (СК ­45-м. 1-қ.).

ТМЗни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз бериш ҚҚС солишдан озод этилади, шу сабабли импорт қилишда улар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (скнинг 267-м. 1-қ. 3-б.).

Прочитано: 448 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика