Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 2020 йилнинг апрель ойида ТМЗни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз берди. ТМЗни импорт қилишда ҚҚС тўланган ва ҳисобга олинган.
ТМЗни беғараз беришда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
– 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:
«Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз бериладиган:
● пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
● товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон 1-б. «а» кичик банди).
Солиқ солиш мақсадида, табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (СК 45-м. 1-қ.).
ТМЗни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз бериш ҚҚС солишдан озод этилади, шу сабабли импорт қилишда улар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (скнинг 267-м. 1-қ. 3-б.).