Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Божхона

Божхона тўловлари, таъмирлаш учун олиб чиқиш

 

Ўзбекистондаги ўзининг ускунасини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар олиб кирилганда, доимий муассаса томонидан қандай божхона божлари ва солиқлар тўланади?

Ўзбекистондан Қозоғистонга авария ҳолатидаги узеллар ва агрегатларни таъмирлаш учун олиб чиқиш таомили қандай?

 

– Товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади (БК 289-м.):

  •  импорт божхона божи (29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илова);
  •  акцизости импорт товарларига акциз солиғи (ПҚ-3818-сон қарорга 2-илова);
  •  ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 15%и (СК 258-м.);
  •  божхона расмийлаштируви учун йиғим – олиб кириладиган товарлар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда (Ставкалар, ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган).

Бунда БКнинг 300-моддасига мувофиқ, агар импорт қилувчи товарларни декларациялашда божхона органларига уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тақдим этса, божхона тўловларини тўлаш чоғида тегишли имтиёз олиш мумкин бўлади.

Рўйхатга киритилган, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида келишув имзоланган давлатларда ишлаб чиқарилган ва олиб келинган товарлар учун божхона божи тўланмайди ва эркин савдо режими тақдим этилади (2-илова, 30.06.2020 йилдаги 3267-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Қозоғистон Республикаси шундай мамлакатлар жумласидандир.

Товарнинг муайян мамлакатдан келиб чиққанлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир (БК 363-м.).

Ускуна республикадан ташқарига таъмирлаш учун олиб чиқиб кетилаётганда, у божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида расмийлаштирилиши лозим. Бу шундай режимки, бунда Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудидан ташқарига қайта ишлаш ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона ҳудудига олиб кириш мақсадида олиб чиқилади. Улар божхона божлари ва солиқлар тўланишидан шартли озод этилади. Бундай товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, бундан БКнинг 54-моддасида назарда тутилган тақиқлар ва чекловлар мустасно (БК 42-м.).

Товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш, модернизация қилиш, унинг бузилган ёки эскирган таркибий қисмларини (элементларини) алмаштириш ёхуд тиклаш, нуқсонларини бартараф этиш товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш операцияси ҳисобланади (БК 43-м.).

Товар мазкур режимга божхона органининг товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун БКнинг 21-боби қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатномаси асосида жойлаштирилади.

Рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади (БК 134-м.):

  •  ариза;
  •  қайта ишлашнинг технологик жараёни тўғрисидаги маълумотлари бўлган техник-иқтисодий асослар (ҳисоб-китоблар), шунингдек ваколатли органларнинг ва (ёки) ваколатли ташкилотларнинг (шу жумладан божхона лабораторияларининг) қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаларини белгилаш учун аниқ қайта ишлаш технологик жараёнига асосланган хулосалари;
  •  қайта ишлашни амалга ошириш учун асос бўлган контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) ёки товарни қайта ишлаш учун олиб чиқишга ва қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга доир контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) кўчирма нусхаси.
Прочитано: 171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика