Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Божхона

Утилизация йиғими

 

Ўзбекистонга олиб кириладиган ТМЗ, шиналар, эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар учун утилизация йиғими мавжудми? Мавжуд бўлса, йиғим миқдори қандай?

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2020 йилдаги 347-сон қарори билан 1 августдан ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғими жорий этилган.

Транспорт воситаларини импорт қиладиган (эркин муомалага чиқарадиган) жисмоний ва юридик шахслар ёки ЎзР ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) юридик шахслар утилизация йиғимини тўловчилар ҳисобланади.

Қуйидаги транспорт воситаларига йиғим тўланмайди:

l умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ устуворликлардан фойдаланадиган дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек уларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситалари;

l ишлаб чиқарилганидан 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва М1 тоифали, шунингдек ишлаб чиқарилганидан 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчи ва юкларни тижорат мақсадида ташишга мўлжалланган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситалари;

l Ўзбекистонга олиб кирилиб «вақтинчалик олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситалари.

Қарор билан транспорт воситасининг тоифасига, двигатель қувватига, ишлаб чиқарилган йилига ва двигатель ҳажмига қараб ҳисобланадиган утилизация йиғими миқдорлари тасдиқланган.

Прочитано: 239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика