Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Бухгалтерга тавсиялар

Қандай қилиб бинони ускуналар билан тўпламда ҳисобга олиш мумкин

 

Кўпинча бино ва иншоотларни қуришда бухгалтерларда асосий воситаларни битта инвентарь объектга бирлаштириш масаласи юзага келади. Масалан, корхона савдо марказини қуриб, уни лифтлар, эскалаторлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари билан жиҳозлади. Қурилишда ускуналар ҳисобда қандай акс эттирилади? Турли АВларни битта объектга киритган ҳолда битта АВ объекти – бино акс эттириладими ёки ҳар бир АВни фойдаланишга алоҳида қабул қилиш лозимми?

 

Бу борада ўз фикри билан «Profi Training» бизнес-мураббийи, молиявий директор Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz билан ўртоқлашди.

- Инвентарь объект АВ бухгалтерия ҳисобининг бирлиги ҳисобланади. Бунда асосий восита барча қурилмалар ва анжомлар билан биргаликда  ёки бутун бир яхлитликни ифодаловчи конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи сифатида инвентарь объекти деб тан олинади.

Конструктив жамланган буюмларнинг мажмуи деганда умумий мосламаларга ва анжомларга, умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мақсадларга мўлжалланган битта ёки бир нечта буюм­лар тушунилади (5-сон БҲМС 5-б., АВ рўйхат рақами 1299. 20.01.2004 й.). БҲМСнинг мана шу таърифи бухгалтерларни чалкаштиради ва нотўғри талқин қилишга олиб келади.

Ҳисоб мутахассислари, агар кондиционерлар, трансформаторлар ва лифтлар умумий пойдеворга эга бинога ўрнатилган бўлса, ўз функцияларини иморат таркибида бажарса, уларни ҳисобга алоҳида қабул қилиш керак эмас, деб ҳисоблайдилар.

Муаллиф мазкур масала бўйича бошқа фикрга эга. 5-сон БҲМС мазкур операцияни қуйидагича регламентлайди: битта АВда турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлганда, ҳар бир бундай объект ҳисобда алоҳида мустақил инвентарь объект сифатида тан олинади.

Бино ва бошқа асосий воситалар (лифтлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари) ўзининг хўжалик функцияларини бажаради ва ҳисобда алоҳида акс эттирилиши лозим.

Турли АВларни битта объект таркибига киритиш оқибатлари

АВни баҳолашда фойдали фойдаланиш муддати муҳим мезон ҳисобланади. Бу - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори (5-сон БҲМС 3-б «г» кичик банди).

Агар бино турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бошқа АВлар билан йириклаштирилса, ҳисобда харажатлар камайтирилади, мол-мулк солиғи оширилади. Бу корхонанинг фойдасида акс этади.

Мисол. Қурилган бино ва унга ўрнатилган лифт (АВ гуруҳи - иш машиналари ва асбоб-ускуналар) ҳисоби .

Бинолар ва иморатларнинг амортизация нормаси – йилига 3% (33 йил фойдаланиш), лифтнинг (юк кўтариш-транспорт машинаси) амортизация нормаси – 15% (7 йил фойдаланиш) (СК 306-м. 6-қ. IV графа). Яъни агар лифт бино таркибига киритилса, лифтнинг фойдали фойдаланиш муддати 5 маротаба оширилади.

Фараз қилайлик, корхона қиймати 100 млн сўм бўлган бинони фойдаланишга топширади. Бинодаги лифт 15 млн сўм туради. Агар бухгалтер лифтни бино қийматига киритса, йиллик амортизация бундай ҳисобланади:

АВ инвентарь объекти

 

АВ қиймати, млн сўм

 

Амортизация нормаси

(СК 306-м.)

Йиллик амортизация 

суммаси, млн сўм 

Бино ускуна билан тўпламда

115 

3%

3,45

 

 Агар амортизация ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисобланса:

АВ инвентарь объекти

АВ қиймати

Амортизация нормаси (СК 306-м.)

Йиллик амортизация 

суммаси, млн сўм 

Бино

100

 3%

3

Маиший лифт

15 

15%

2,25

 

Жадвалдан кўринадики, АВлар бирлаштирилганда харажатлар суммаси 1,8 млн сўмга (3,00 + 2,25 – 3,45) камайтирилади.

Агар бино ва унинг таркибига киритилган лифтдан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилса, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи нотўғри ҳисобланади.

Мол-мулк солиғи ҳам нотўғри ҳисобланади – оширилади.  Кўчмас мулк юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ объекти ҳисобланади (СК 411-м.). Яъни лифтни бино қийматига киритганда корхона солиқ солиш объектини оширади.

Солиқ ҳисоблаб ёзилишини солиштирамиз:

Бинонинг қиймати, млн сўм

Ҳисобланган амортизация, млн сўм

Солиқ ставкаси

Йиллик мол-мулк солиғи суммаси, млн сўм

115 

3,45

2%

2,231 ((115 – 3,45) х 2%)

 

 

Агар фақат бино бўйича солиқ ҳисобланса:

Бинонинг қиймати, млн сўм

Ҳисобланган амортизация, млн сўм

Солиқ ставкаси

Йиллик мол-мулк солиғи суммаси, млн сўм

100 

3,00

2%

1,94  ((100 – 3) х 2%)

 

Нима учун баъзи бухгалтерлар ўзгача ҳисоблашади?

Катта корхоналарда АВларнинг бундай батафсил ҳисобини ташкил этишнинг маъноси йўқ – бу бухгалтериянинг қўшимча ресурсларини талаб этади. Ахир бу ҳолда бинонинг турлича эскириш муддатларига эга бўлган барча конструктив деталларини: том қопламаси, ёнғин сигнализацияси тизими, водопровод ва ҳоказоларни алоҳида ҳисобга олиш зарур бўлади. Бундан ташқари, ўғирликдан сақланиши назорат қилиниши зарур бўлган АВ объектлари ҳисобини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Лифтни бинодан ўғирлаб кетиш эса амалга ошмайдиган иш. Бинода эскирган ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш учун резервларни шакллантириш мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ушбу масалани корхона мустақил равишда – бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида ўзининг ҳисоб сиёсатларидан келиб чиқиб ҳал қилиш ҳуқуқига эга.

Прочитано: 457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика