Корхона 2020 йилнинг июль ойида манзилни ўзгартирди. Илгари Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган эди, ҳозир эса Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган.
Корхона манзили ўзгарганда солиқ ҳисоботини қандай топшириш лозим? Янги жойда иккинчи ярим йиллик учун нолдан бошлаб топшириш лозимми?
- Корхона манзили қайта рўйхатдан ўтказилганда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси барча ҳужжатлар ва корхона йиғмажилдини янги манзили бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясига топширади.
Манзилнинг ўзгариши солиқ ҳисоботини янги манзил бўйича нолда топшириш учун асос бўла олмайди. Сиз тўлиқ 2020 йил давомида ўсиб бориш тартибида солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириб борасиз, бироқ ҳисоб-китобларда янги туманни танлайсиз.
Агар манзил ўзгариши билан ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар бекор бўлса ёки вужудга келса, улар бўйича аниқлаштирувчи солиқ ҳисоботларини тақдим этиш эсингиздан чиқмасин.
Азизахон Тошхўжаева,
«Norma» МЧЖ эксперти.