Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Фармон ва ижро

Ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти такомиллашади

 

Республика Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5582-сон Фармони мамлакатимизда ваколатли иқтисодий операторлар (ВИО) институтининг жорий этилишига асос солди.

 

Мазкур Фармон ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом тасдиқланиб, божхона маъмуриятчилиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.

Бугунги кунда республикада ВИО мақомига эга бўлган 28 та юридик шахс божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда. Мазкур институтнинг жорий этилиши божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида шаклланган амалиёт мазкур институтни амалиётга кенг жорий этиш борасида, хусусан, қуйидаги тизимли вазифаларни ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда:

биринчидан, ВИОлар фаолиятини ташкил этиш тартибини аниқ белгилаб бериш, уларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини соҳага оид халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш;

иккинчидан, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлов мезонларини ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

учинчидан, ВИО институтини соҳага оид илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.

Ўз навбатида, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, махсус соддалаштиришлар рўйхатини ҳамда тегишли Реестрга киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 24 август куни Ҳукуматнинг «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 500-сон қарори қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор ВИО фаолиятини ташкил этиш тартибини аниқ белгилаш ва махсус соддалаштиришлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутмоқда. Эндиликда мазкур институт жаҳон стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштирилади. Хусусан, тегишли Реестрга киритиш тўғрисидаги гувоҳномани жорий этиш, Реестрга киритиш учун танлаш мезонларини ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Муҳим ўзгаришлардан яна бири шундаки, ВИО мақомини эндиликда турли тоифадаги юридик шахслар олишлари мумкин. Масалан, ҳозирга қадар бундай оператор мақомини фақатгина товарлар экспорт ва импортини амалга оширувчи ТИФ қатнашчилари олиш имкониятига эга бўлган бўлса, бундан буён бу мақомни божхона омбори эгалари, божхона брокерлари ҳамда божхона ташувчилари ҳам олишлари мумкин.

Қарордаги муҳим янгиликлардан бири сифатида халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги «А»ва «Б» тоифаларининг бекор қилингани ҳамда янги кўринишда 3 турдаги гувоҳномалар жорий этилаётганини эътироф этиш мумкин.

Реестрга киритиш учун танлаш мезонларини соддалаштириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан 22722-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташланди.

ВИОлар учун божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш бўйича янги махсус соддалаштириш жорий этилмоқда.

Низомда Реестрга киритиш тўғрисида аризани бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби, божхона операцияларини амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлар турлари, операторларни ўзаро тан олиш, оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш,  Реестрдан чиқариш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат божхона хизмати органларининг операторлар билан ўзаро ҳамкорлиги батафсил ёритилган.

Таъкидлаш жоизки, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ВИО бўла олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ВИО божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун юридик шахсларга бериладиган мақом бўлиб, ундан фойдаланиш юридик шахсни Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.

Гувоҳнома белгиланган шаклга мувофиқ электрон тарзда тузилади, оператор мақомини тасдиқлайди ва божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. У QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат ҳисобланади.

Ваколатли иқтисодий операторлар реестри - божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳномага эга бўлган юридик шахсларнинг рўйхати Давлат божхона қўмитаси томонидан шакллантирилади ва қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.

Қарор 2020 йилнинг 26 ноябридан эътиборан кучга киради.

Азизбек МУҲСИНОВ,

ДБҚ Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси бўлим бошлиғи.

Прочитано: 178 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика