Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Амалий бухгалтерия

Ҳисоблагични балансдан ҳисобдан чиқариш

 

Корхонанинг асосий воситалари таркибида ҳисобда турадиган ҳисоблагичлар 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ рақами 1299, 20.01.2004 й.) мувофиқ ҳисобдан чиқарилади.

 

– Ҳисоблагичлар реализация қилинган ва корхонага тегишли бўлмаган нотурар жойда ўрнатилган. Шу боис уларни балансдан ҳисобдан чиқариш лозим.

АВларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромаддан уларнинг қолдиқ қиймати, уларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқлар ва харажатларни айириш орқали аниқланади.

АВ чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситаларнинг қайта баҳолаш сальдоси асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромад таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 53-б.).

Ҳисоблагичлар келтирилганда АВ таркибига тўғри кирим қилинганлигини текшириб кўришни тавсия қиламиз.

АВ таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

  • 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;
  • бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган ЭКИҲнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни АВ таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга (5-сон БҲМСнинг 4-б.).

2019 йил 1 сентябрдан кейин харид қилинган АВ таркибига киритиш учун активлар қийматини аниқлашда ЭКИҲ ўрнига БҲМ қўлланилади (21.05.2019  йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 2-банди «б» кичик банди).

 

Ҳисоблагичлар белгиланган мезонларга жавоб бермайдиган бўлса, уларни ТМЗ таркибига кирим қилиш ва ўрнатиш чоғида балансдан чиқариш лозим эди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика