Бизнинг МЧЖ тўлиқ амортизация қилинган бинога эга.
МЧЖ мол-мулк солиғи солиш мақсадларида тўлиқ амортизация қилинган бинони қайта баҳолаши лозимми?
Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиқ солиш объекти ҳисобланади (СК411-м.1-қ.).
Биноларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати улар бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича унинг 3 йилда камида 1 марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қиймати солиқ базасидир (СК412-м.1-қ.1-б.).
Бунда бино тегишли бўлган корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли аҳамиятга эга бўлмайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.