Якка тартибдаги тадбиркор 2020 йил февралда рўйхатдан ўтказилган. Февраль ойи учун даромад 200 млн сўмни ташкил этган. Шу боис 2020 йил март ойидан ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтган. 2020 йилнинг III чораги якунлари бўйича ЯТТ даромади 1 млрд сўмдан ошиши мумкин.
1. ЯТТ нимага асосан рўйхатдан ўтган ойда солиқ тўламаслиги мумкинми?
2. ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш учун 1 млрд сўмни ҳисоблашда ЯТТ рўйхатдан ўтган ойдаги (2020 йил февраль) даромади ҳам қўшиладими?
1. Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркор солиқни ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тўлайди. ЯТТ қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1, 2-қ.).
2. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд сўмдан ошганда ЯТТ ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади (СК 461-м. 1-қ. 2-б.).
ЯТТ 2020 йил февралда рўйхатдан ўтказилганлиги боис календарь йил учун даромадни ҳисоблашда февраль ойидаги даромад ҳам ҳисобга олинади.