Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 35 / Солиқ солиш

Сотиладиган чиқиндилар

 

«А» компанияси ёғ ва бошқа турдаги ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаради, чиқиндилар тегишли ташкилот томонидан олиб кетилади. «Б» компанияси «А» компаниясининг чиқиндиларидан хом ашё сифатида фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқармоқчи бўляпти. Компаниялар бир-бирига боғлиқ эмас.

1. Сотиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини қандай ҳисобга олиш лозим?

2. Ўзаро боғлиқ бўлмаган бошқа компанияларнинг чиқиндиларини хом ашё сифатида қандай қиймат бўйича ҳисобга олиш мумкин?

 

 

1

Реализация қилинадиган асосий ишлаб чиқариш чиқиндилари қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланади.




Эслатиб ўтамиз: технологик жараёнга кўра бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқариш учун тўлақонли хом ашё сифатида бошқа бўлинмаларга бериладиган ТМЗ қолдиқлари, шунингдек технологик жараён натижасида олинадиган (қўшимча) маҳсулот қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланмайди.

Қайтариладиган чиқиндиларни реализация қилиш мумкин бўлганда, улар реализация қилиш нархи бўйича ҳисобга олинади. Қайтариладиган чиқиндилар қиймати маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган моддий харажатлардан чегириб ташланади (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 35-банди).

Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда қайтариладиган чиқиндиларни ҳисобга олиш ташкил этилади (Йўриқнома, АВ томонидан 23.10.2020 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Қайтариладиган чиқиндилар реализация қилинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайтариладиган чиқиндилар реализация қилинди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

ҚҚС ҳисобланди (тўловчилар учун)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

 

2

 Бошқа юридик шахсларда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ва хом ашё сифатида ишлаб чиқаришингиз учун зарур бўлган чиқиндилар ушбу ТМЗларнинг харид нархи бўйича кирим қилинади.

Корхона чиқиндиларни бепул олган бўлса, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қиймати бўйича кирим қилиши лозим (4-сон БҲМСнинг 27-б.). Жорий қиймат – маълум бир санада амалда бўлган бозор нархлари бўйича ТМЗларнинг қиймати ёки бир-биридан мустақил, хабардор ва бундай битимни амалга оширишни хоҳловчи тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма (4-сон БҲМСнинг 3-б., 4-хатбошиси).

 

Хом ашё сифатида фойдаланишингиз мумкин бўлган бепул олинган чиқиндилар корхона даромади деб эътироф этилади. Даромад бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 299-м.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 123 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика