Поезд йўловчиси 103 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи эди
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши курашиш божхона органлари томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда хорижлик фуқаро К.А. умумий оғирлиги 6,1 кг ни ташкил этувчи турли хил тилла ва кумуш тақинчоқларни юклари орасига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, мазкур буюмларнинг умумий қиймати 103,2 млн сўмни ташкил этар экан.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар республикамизга қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини 65 граммгача божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.