Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

Автомобилни сотишда солиқ оқибатлари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона балансида сотиш режалаштирилаётган тўлиқ амортизацияланган транспорт воситаси мавжуд.

Автомобилни сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

Фойда солиғи солиш мақсадида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромадга киритилади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинган фойда асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 297-моддаси 3-қисми ­6-банди, 298-моддаси 1-қисми). Асосий воситаларни сотишдан олинган фойда ёки зарар уларни сотиш харажатлари, ҚҚС ва қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда, чиқиб кетаётган активнинг реализация нархи ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 24-банди).

Корхонанинг узоқ муддатли активи – автотранспортни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 248-моддаси 1-қисми).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 884 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика