2019 йилда ташкилотимиз олдинги Солиқ кодексининг 256-моддасига мувофиқ (маҳсулот тақсимотига оид битим) товарларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС билан ҳисобварақ-фактурани тақдим этган. Янги Солиқ кодекси чиқиши билан ўзгартиришлар киритилди.
2020 йил 1 январдан маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида тузилган шартномалар бўйича ҚҚСнинг 15%лик ставкаси қўлланиладими?
– Ҳа, етказиб берувчи корхона маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида реализация қилишда ҚҚСнинг 15%лик ставкасини қўллайди.
Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса, тўланган ҚҚС қоплаб берилиши (қайтариб олиш) ҳуқуқига эга бўладилар (Солиқ кодексининг 264-моддаси 1-қисми).
Битимнинг бундай иштирокчиларига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини тезлаштирилган тарзда қоплаш (қайтариш) тартиби қўлланилади (Солиқ кодексининг 274-моддаси 4-қисми 5-банди).
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.